Telegram Group Search
Демак, таркиб тайёр бўлди. Даҳшат жамоа, менимча, АПЛнинг бошқа  жамоалардан ҳам кимнидир киритиш қийинчилик туғдиради ҳатто. Олти футболчи «Манчестер Юнайтед»дан, беш футболчи «Ливерпул»дан. Дарвозабонни қўшмаса, ҳар чизиқда ажойиб баланс - бешга беш.

Кутилмаган ҳолат, Алисонмас, ван дер Сар танлангани бўлди. Чунки жамоа ўйинига таъсири бўйича бразилиялик ҳам кам эмас, балким ЕЧЛ финалидаги пеналтилар серияси таъсир қилган бўлиши мумкин.

Мен марказий ҳимояга ван Дейкка шерик қилиб Рионимас, Видични танлаган бўлардим. Биринчидан, шерик сифатида Видич ван Дейкни тўлдиради, Рио-Виржийл кўпроқ ўхшаш футболчилар. Иккинчидан, айнан Видич Рио билан жуфтликда ўйнаб, икки марта АПЛда йил ўйинчиси бўлган.

Энг қизиқ парадокс, шу даврда ўйнаб «Олтин тўп» олган ягона ҳужумчи, ҳам «Ливерпул», ҳам «МЮ»да ўйнаган Оуэннинг кам овоз тўплаши бўлса керак. Лекин Руни вариантига қўшиламан. Ҳам узоқ даврда топ футбол кўрсатган, ҳам икки қанотдаги бомбардирлар билан айнан Руни каби услуб самаралироқ бўлади.

@aslanov_futbol
👍40893🔥33👎12❤‍🔥7💯6😁5👏4😢2
Forwarded from Post rek
🟣🟣🟣🟣🟣📌🇬🇧 LIVERPUL - MAN YUNAYTED  🇬🇧 BOSHLANDI ... 🔥

🎥 ALBATTA TOMOSHA QILING 🎥

🇺🇿 O’ZBEKCHA SHARHDA QUYIDAGI KANALDA👇‼️

🔥 Telegram orqali JONLI EFIR sifatli formatda. Obuna boʻling 👇

https://www.group-telegram.com/+KEyqQJ6ksOc1ODBi
https://www.group-telegram.com/+KEyqQJ6ksOc1ODBi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍189👎7🤔7🔥2
Брайан Мбемо деярли 2-дақиқада гол урди. Сизга ниманидир эслатяптими?

Ўтган йили «Брентфорд» қаторасига 4 ўйинда 1-дақиқада голлар урган, иккитасини муаллифи Брайан урганди. Шуни эслаб қолди шекилли.

Ўзи умуман ҳимоя учун танланган таркиб тезкор гол бўлишини олдиндан билиб танлангандек. Унчалик тезкор бўлмаган, фақат қуйи блокда яхши ўйнайдиган Магуайр, Шоу кабилар. «Ливерпул»га Вирц керак бунақа картинада.

@aslanov_futbol
1👍285😁614017🎉3🔥2👏2💯2
83-дақиқада менинг назаримда Йоро ва Майну Магуайр ва Бруно ўрнига тушиши керак эди. Чунки 1:1 бўлгач, чуқур ҳимояланиш камайиши, тезкорроқ де Лигт Магуайр ўрнини эгаллаб, де Лигт ўрнига Йоро ўтиши кўзда тутилган. Аввал ҳам буни кўрганмиз.

Лекин улгуришмадими, шу вазият ўтволсин дейишдими, иккиси ҳам қолди ва Брунонинг паси билан Магуайр гол урди. Даҳшат.

«МЮ» охирги марта «Энфилд»да ўн йил олдин, Клоппнинг биринчи, ван Галнинг охирги мавсумида ғалаба қозонганди. Аслида ўтган йили ҳам сал қолган, Магуайр бугун урган голини ўшанда уролмаганди.

Хуллас, жамоа мухлисларига табрик. Катта ғалаба.

@aslanov_futbol
2👍888168👏62🔥39😁20👎15❤‍🔥6💘5🎉3
Яна баъзи фикрлар.

Рубен Аморим энг кўп нималарда танқид қилинган бўлса, ўша жабҳалар бугун ишлаганини кўрдик.

Ҳамма Амад ва Мбемо ўнг қанотда ортиқча деганди, айнан шу тандем энг хавфли вазиятларни юзага келтиряпти. Куня нега керак, дейиларди, менимча,иккинчи таймнинг энг зўри айнан у - тўпни сақлаб туриш, олдинга бир ўзи олиб бориш, жарималар ишлаши билан жуда катта фойда келтирди.

Чап қанот эса энг ожиз нуқта, Доргу жуда ишончсиз, фақат омадгина ҳисоб тенглашишидан асраб қолди.

«Ливерпул»да эса энг хавфли футболчи айни пайтда шубҳасиз Коди Гакпо. Гол, икки штанга, яна боши билан зарба берган вазият. Айнан янги трансферлар бўлган чизиқлар эса оқсади - икки қанот ҳимояси ва тўққизлик.

«Ливерпул» бир лаҳзанинг ўзидаёқ турли қадриятлар, услублар орасида бориб-келиши якдил картина учун ҳалақит қилди. Бир футболчи тез ўйнамоқчи бўлса, иккинчиси секинлатди, бири рискка урғу берганда, иккинчиси тўпни сақлашга уринди. Масалан «МЮ»нинг ожиз нуқталари сезилганда (1-таймда ўнг ҳимоя, 2-таймда чап) ўша зонага урғуни бериб, вазиятларни кетма-кет генерация қилишда оқсади. Ва албатта, омад ҳам муҳим - мезбонлар 3га яқин xG дан атиги 1 гол уриши кам.

Слот шогирдлари уч мағлубиятдан кейин 4-ўринга тушиб кетди. «МЮ» эса 2024 йилнинг баҳори, яъни қарийб бир ярим йилда илк маротаба АПЛда қаторасига икки ғалабага эришди. Ҳалиги бола сочини олдириши учун «Брайтон», «Ноттингем» ва «Тоттенҳэм»ни ютиш керак.

@aslanov_futbol
5👍485😁30684🔥23👏8👎3🤬3
Ўтган мавсумда ҳам «МЮ» бир қатор мағлубиятлардаг кейин «Энфилд»га ташриф буюрган ва 2:2 ўйнаганди.

Ниҳоят ўз ўйинимизни топдик, бўларканку, деган фикрлар бўлган. Лекин кейин «Олд Траффорд»да «Брайтон»дан ютқазилганди.

Кучли рақибга қарши, унга мослашиб, ютмаса ҳам бўлаверадиган ўйиндаги ғалаба бошқа, албатта, катта натижа, пастга урмаслик керак, аммо бу атиги уч очко. Ростанам яхши релсга тушиб олиш, жамоа ўнгланаётганини кўрсатиш учун эса кейинги «Брайтон»ни ютиш керак. Кучли жамоа аввало барқарор бўлиши керак.

@aslanov_futbol
1🔥409👍13155💯46😁14👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ана, Гари Невилл ўтиб кетди» :))

@aslanov_futbol
😁411🍾24👍19🤣137🔥6👎4
Рубен Аморимнинг сўнгги икки учрашувда амалга оширган муҳим ўзгариш - билд-ап, дарвозабон томонидан тўпни ўйинга киритишда тўлиқ узоқ пасларга ўтилгани. Буни рақамларда ҳам кўриш мумкин - аввалги ўйинларда бу ўртача 18-20 мартани ташкил қилган бўлса, "Сандерленд" ва "Ливерпул"га қарши ўйинларда Ламменс 40+ маротаба тўпни узоқ масофага етказди.

Аммо бу икки ўйинда ҳам муҳим фарқ бор. "Сандерленд" билан учрашувда асосий адресат Бенямин Шешко бўлганди. У жуда кўп юқори қаватдаги курашларда ғолиб чиққан, тўпни эгалланишида фойдали ўйнаганди. "Энфилд"да ҳам бу услуб тахмин қилинган, ҳатто Арне Слот ўйиндан кейин Шешкони асосий таркибда кутганини яширмади. Рубен Аморим эса учрашувдан олдинги интервюсида Виржийл ван Дейк ва Конате юқори қаватда кучли ўйнаши, шунинг учун Шешкони туширмай, бошқача услуб тақдим қилмоқчи эканини айтди.

Бошқача услуб узун пасларни йўқотиш эмас, айнан бу тўп учун кураш мазмуни ўзгарди. "Сандерленд" билан учрашувда Шешко дарвозабоннинг ҳар бир узатмаси учун юқори қаватда курашган бўлса, "Ливерпул"га қарши ўйинда "МЮ" футболчилари умуман курашмадилар. Баъзида Мбемо рақиб ҳимоячиларига ҳалақит қилишга уринди холос.

Урғу тўп юқоридан қайтарилгандан кейинги ҳолатга берилди. Яъни Виржийл ва Конате деярли қаршиликсиз тўпни бош билан қайтаргани ҳамоно, ўша тахминий зоналарни "МЮ" тўлдиришга ва иккинчи тўпни олишга ҳаракат қилди. Тўп юқоридан узатилади, ван Дейк уни боши билан қайтаради, ана шундан кейингина "МЮ" футболчилари тўп учун курашни бошлашади.

@aslanov_futbol
6👍735169🔥58💯31👏19👎86👌6😁5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки клуб афсоналари Алекс Фергюсон ва Кенни Далглиш танаффусда бир шоколадни бўлишишмоқда. :)

@aslanov_futbol
🔥378👍9553👏22😁19🫡3👎2😢2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19🔥8👍5😁3
Менимча, Фликнинг ўзини бундай тутишига нафақат ўйин, балки майдондан ташқаридаги ҳолатлар ҳам қисман таъсир кўрсатаётгандир.

Клуб ёзда жуда ёмон ишлади, молиявий ҳолат қайсидир маънода мураббийнинг қўлини боғлаяпти. Эсингизда бўлса, чемпионликдан кейинги мавсумида Хави ҳам ўзини тута олмас, бир нечта қизил карточкалар олганди.

@aslanov_futbol

https://www.group-telegram.com/footballsays/1205
116💯63👍46😁31🔥11🤬4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎174🤬9014🔥6👍2
"Ливерпул"да Вирцнинг адаптицияси ё Салоҳнинг ёмон формасидан ташқари, яна бир муаммо ҳам кўзга ташланади - қанот ҳимоячиларидаги мувозанатнинг йўқлиги.

Одатда, ҳар қандай жамоага қарасангиз, қанотлар ҳимоячилардан бири тезкор ва ҳужумкорроқ, олдинги чизиқда пас учун очилишга ихтисослашса, иккинчиси кўпроқ комбинацион ва тўп назоратига уста бўлади ва одатда нариги қанот олдинга чиқиб, ҳимоя чизиғи сурилганда, учинчи марказий ҳимоячига ҳам айланади. Билд-апда ҳам бири юқорироқдан ўрин олса, иккинчиси ортда тўпни олиб чиқиш билан шуғулланади.

Ёки ҳар иккиси маълум даражада икки вазифани ҳам уддалаши мумкин, у ҳолда навбати билан урғу алмашиб турилади. Масалан, "ПСЖ"да шунақа.

Аввалги "Ливерпул"да Робертсон ўз қанотида спринтерлик қилар, Трент эса тўп назоратида фаол бўлиб мувозанатни таъминларди. Трент кетгач, ўрнига Фримпонг олиб келинди. Тўғриси, мен учун энг тушунарсиз трансфер, зеро у услубан Трентдан фарқ қилади ва кўпроқ Робертсонга яқин. Робертсон ҳам алмаштирилиш режаси бўлса, қизиғи, чап қанотга ҳам айнан шу услубдаги бошқа ўйинчи олинди - Керкез. Яъни айни дамда "Ливерпул"да ҳар икки қанотда бир хил устунликка эга бўлган, камчиликлари ҳам ўхшаш бўлган икки футболчи. Керкез ҳам, Фримпонг ҳам керакли пайтда учинчи марказий ҳимоячига айлана олмайди. Албатта, позиционал жиҳатдан эгаллаши мумкин, аммо ҳужум бошлашда, билд-апни давом эттиришда етарлича малакали эмас.

Слот шунинг учун баъзида Брэдлини, баъзида Сабослаини синаб ҳам кўрмоқда. Аммо Брэдли барибир у даражада эмас, Сабослаи эса тўп билан Трентнинг ўрнини босиши мумкин, аммо ҳимояланишда у асосий вазифаси эмаслиги сезилиб қоляпти.

"Ливерпул" мағлубиятга учраган сўнгги 3 АПЛ ўйинида рақиблар айнан жамоанинг ўнг қанотидан 48-50 фоиз ҳужумларни ташкил қилишган. Яъни рақиблар "Ливерпул"нинг энг ожиз нуқтаси сифатида ҳам айнан мана шу зонани кўришмоқда. Буни очиқ айтишяпти ҳам, эсингизда бўлса, Кукуреля ўйиндан кейин "Салоҳнинг ортга қайтмаслигидан фойдаланиш режаси бўлганини" айтган, ғалаба голи ҳам айнан шу қанотдан келганди. Салоҳнинг ортга қайтмаслиги, бу қанотда барқарор футболчи топилмаётгани ва одатда ёрдам бериш вазифаси бўлган Макаллистернинг яхши формада эмаслиги ҳам таъсир қилмоқда.

Илгари баъзида Жо Гомес ўнг қанот ҳимоясида пайдо бўлар, ҳеч бўлмаса даражани ушлай оларди. Негадир Слот ундан фойдаланмаяпти. Ҳар холда жамоа структураси ҳам, Салоҳ билан шериклик ҳам унга таниш, балки Салоҳни ҳам очиб юборар?

@aslanov_futbol
👍310121🔥27🙏9👎7👏4❤‍🔥3🫡3🤩1💘1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12🔥3👍2👎1😁1
«Марказий сектор»нинг навбатдаги подкастида Даврон, Хайрулла акалар Фергюсон ва Венгер шогирдларини солиштириб, французнинг мактаби каттароқ бўлгани, кўпроқ мураббийлар етишиб чиққанини айтишибди.

Бу ҳақида ўйлаб кўриб, исмларни қидирдим ва тўғриси, катта фарқ кўрмадим.

Мавзу ўзи икки йилдан бери «Комо»да ишлаётган Сеск Фабрегасдан бошланган. Шунингдек, Микел Артета бор, Анрининг бироз Франция ёшлар жамоасини бошқарганини, яна Юнберг, «Кристал Пэлас»да бир муддат ишлаган Патрик Виейрани эслаш мумкин. Кўряпмизки, унча кўп эмас.

Алекс Фергюсонда сон жиҳатдан кўпроқ ҳам. Стив Брюс ва Марк Хюз классик инглиз мураббийлари. Сулшерни биламиз, Руд ван Нистелрой бор, Майкл Каррик ёмон ишламаяпти, Лоран Блан, Райан Гиггзларни ҳам эслаш мумкин. Невиллар, Кин, Рунилар ҳам ишлаб кўришди, унча ўхшамади.

Умуман олганда, ҳар иккисининг шогирдлари ҳам бирдек салмоқли эмас. Умуман 90-00 йиллар бошида Англияда футбол тактик жиҳатдан анча оқсаганини ҳам маълум. Ўша давр футболчилари ҳозир мураббий ёшида, афсуски зўрлар йўқ.

Артета ва Сеск топ мураббий бўлиши мумкин ҳали, лекин бу кам, демак Венгерга унча алоқаси йўқ. Испан мактаби бўлса керак.

@aslanov_futbol
1👍283👎7170🤬17🔥13😁11🤣4👌3
«Қайрат» бутун ўйин давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаб, ғалаба қозона олмади - 0:0.

Эътиборли жиҳат эса қозоқлар 22 марта рақиб дарвозасига зарба берган бўлса, атиги 2 зарба аниқ чиққан. 20 зарба ноаниқ.

«Пафос»да эса 9 зарбадан 6 таси аниқ.

@aslanov_futbol
😁258🤣5931🔥19👍11🍾1
Барселона - Олимпиакос 6:1
Байер - ПСЖ 2:7
Юнион - Интер 0:4
Арсенал - Атлетико 4:0

Боғлиқлик шуки, ўтган ЕЧЛнинг тўрт яримфиналчиси бир кунда йирик ғалабага эришдилар.

Ўзи умуман мана шу тўрт яримфиналчи йўқотишсиз бормоқда. «ПСЖ», «Арсенал» ва «Интер»да учтадан ғалаба, «Барселона» бир марта ютқазган, аммо у ҳам «ПСЖ»га.

@aslanov_futbol
338😁176👍6841🔥12👏7👎2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15👏6👎4🤬3🔥2
Харри Магуайр билан янги шартнома тузилиши мумкин экан.

Мухлис сифатида унга бўлган муносабатим Маруан Феллайнига ўхшайди. Жамоа таркибида ундан яхшироқ футболчилар бўлишини истайман, шу билан бирга униям қўйворгим келмайди. Баъзи вазиятлар, баъзи Б режалар бўлардики, Феллайни унинг ижроси учун энг яхши номзод эди, Магуайр ҳам деярли шунақа.

@aslanov_futbol
375👍206💯57🔥98😁8🤝8👎7👏6🕊3❤‍🔥2
Агар жараённинг ўзини назарда тутганда, футбол кўп спорт турларидан зерикарли, менимча. Ана, олимпиадада балким шунинг учун бошқа спорт турларини кўпроқ кўрамиз, қизиқроқ туюлади. Ҳа, футболда юлдузлар эмас, ёшлар ўйнайди, тўғри, лекин ўша бошқа спортдагиларниям танимаймиз-ку яхши. Улар ҳам биз учун юлдузмас. Жараён қизиқ. Агар футболда икки нотаниш жамоанинг нотаниш футболчиларини шарҳсиз тасодифан томоша қилсак, ким нечинчи ўринда, кимга қанақа натижа керак, номаълум бўлса, зериксак керак.

Футболни миллионлар ўйинига айлантирадиган энг муҳим жиҳат - контекст. Турли сюжетлар, тақдирлар, трансферлар бу ўйинни янаям қизиқарли қилади гўё.

Шу томондан қаралса, ЕЧЛда бугунги куннинг топ ўйини: «Айнтрахт» - «Ливерпул».

Тўғри, Мадриддаги баҳснинг афишаси каттароқ, қўшиламан. Лекин у ерда контекст қизиқмас. Нима, «Реал» ютди нима, дуранг ўйнади, нима, Эл Класико олдидан бу муҳиммас, ҳар қандай натижа эртага унутилади.

Франкфуртдаги ўйин контексти эса «Ливерпул». У айни дамда қанақа ҳолатда? Тўрт мағлубиятдан сўнг инқироз давом этадими ё жамоа қайтадими? Германиядан келган Вирц балки немис жамоасига қарши очилар? Экитике собиқ жамоасига қарши қандай ўйнайди? Аввалги икки ўйинни 5:1 ва 1:5 якунлаган «Айнтрахт»дан ҳам нима кутишни билмайсиз.

Хуллас шу ўйинни кўрмоқчиман.

@aslanov_futbol
👏10732👍24🔥18👎14😁11🤝1
2025/10/22 18:07:16
Back to Top
HTML Embed Code: