Telegram Group »
United States »
O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali »
Telegram Webview »
Post 44635
Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Ғ.Насиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилояти Гулистон туманида ҳоким ва масъуллар ҳамроҳлигида “Долзарб бир ойлик” доирасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни ўрганишди.
Ойлик доирасида "Ибрат” ва “Аҳиллик” маҳаллаларида томорқа ерларини суғориш учун 3 та тик қудуқ қазилди. Мазкур сув иншоотларининг тез кунларда ишга туширилиши маҳалла аҳолисига томорқадан янада унумли фойдаланиш имконини беради.
Ҳозирда мавжуд суғориш тармоқларини бетонлаш, янги лотоклар ётқизиш ҳамда эскирган электр симёғочларни замонавий ва мустаҳкам бетон устунларига алмаштириш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Ойлик доирасида Божхона қўмитаси томонидан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Туманнинг “Мустақиллик” ва “Чортоқ” маҳаллаларида жойлашган 4-сон ва 18-сон умумтаълим мактабларига 20 дона компьютер жамланмаси ажратилиб, информатика хоналари ташкил қилинди. Эндиликда ўқувчилар дарс вақтида ва дарсдан бўш вақтларда компьютер саводхонлиги бўйича билимларни ошириш имкониятига эга бўлишди.
Маҳаллаларда мавжуд инфратузилмани ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган ишлар изчилллик билан давом эттирилмоқда.

group-telegram.com/customschannel/44635
Create:
Last Update:

BY O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

Share with your friend now:
group-telegram.com/customschannel/44635