Telegram Group Search
Мўмин бахтсиз бўлмас

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва Абул Олия айтадилар: “Инсонларга улардан бўлган пайғамбарлар, расуллар юборилди ва китоблар нозил қилинди. Ҳидоятга эргашган кишилар дунёда хор бўлмайди, охиратда азобланмайди. Аллоҳнинг амрини инкор этган (яъни Аллоҳ таолонинг амрини унутиб, ундан бошқасини тўғри деб билган) кимсалар учун дунёда хотиржамлик йўқ. Улар хоҳлаганидек кийиниб, кўнгли тусаган нарсасини еб-ичиб, истаган маконда яшаб, зоҳиран ҳузур-ҳаловат топса ҳам қалби доим хавотирда, шак-гумонда бўлади, ҳадиксираганидан тараддудланади. Мана шу танг турмушдир”.

Halovatuz


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7💯3🤣1
СИЗ ҚАНДАЙ АЁЛСИЗ ?

Кучли аёл қадрланмайди Биласизми?

Кучли аёл қадрланмайди. Унинг биргина айби кучлилигидир.
Ҳар қадамини шахд билан босади. Эхтиёжларини ва уйининг ижара хақини ўзи тўлайди.
Ўзи меҳнат қилиб топган пулга автомашина сотиб олади.

Мушкул ахволга тушганида телефонга ёпишиб ёрдам сўраш ўрнига, Аллоҳга,саждага йиқилади.
Дуога ёпишади,нима қилиш кераклигини ўзи ўйлайди. Ўзига бўлган ишончи билан бирга юрагидаги қатъияти уни муваффақиятларга бошлайди.

У нолимайди. Бировга ёмонлик қилмайди.
Ҳаммага ишонади. Йўқотишлар олдида эсанкираб қолмайди, чунки у - кучли.

Улар осонгина ташлаб кетилади, осонгина тарк этилади.
Ҳатто фарзандли бўлса хам у кучли аёллигича қолади. Ёлғиз бошига фарзандининг тарбияси, таъминоти малол келмайди.

Сиз жуфти билан яшаётган аёлларни мақташингиз мумкин.
Уларга машина, зебу зийнатлар ҳадя қилсалар хурсанд бўлади.
Арзимас муаммоларда ҳам оламга жар соладилар, уларни ҳеч ким ташлаб кетмайди, тарк этмайди.

Чунки у ёлғизликдаги ҳаётга кўника олмайди.
У ўз оёғида тик туролмайди. У мухтождир. Ожиза аёллар атрофидаги инсонларга тобе бўлади.
Ҳар доим ёрдамга, севгига муҳтож бўладилар.

Кучли аёллар эъзозланмайди. Бошқа аёллар уларни ўзларига рақиб кўрадилар, эрини рашк қиладилар.
Эркаклар уларни осонгина таслим этолмайди, ўзига бўйсундиролмайди.
Ва оқибатда кучли аёлдан воз кечилади.

Кучли аёл ёлғиздир.
У қадрланмайди.
Эрига эхтиёжманд аёл авайланар, қадрланар. Сочлари силанар. Кучли аёл эса эгасиздир.

Унга ҳеч ким, меҳр кўрсатмайди. У яна-да кучли бўлиш учун тиришади. Биргина хатоси кучли бўлгани.
Вахоланки, у ҳам бир аёлдир. У ҳам эътибор кутади, меҳр истайди.

Гарчи ошкор этмаса-да, у ҳам сочи силанганида ўзини бахтли ҳис этади.
У ҳам ёлғизлигидан ўксинади.
У ҳам чарчайди тошбағирлар зарбасидан.
Уларга осон тутманг!

Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Кучли аёллар Фарзандларига ҳам ота, ҳам оналик қилолган аёллар. Елкаларидаги юкни ололмаганингизга яраша кўнгилларига ҳам изтироб юкламанг!

Уларнинг ҳам бақувват юрагининг ичида нозик кўнгли бор.
У шу нозик кўнглини авайлайди.
Ўзини ва атрофидагиларни ёмонликлардан узоқ тутгиси келади.
Аёл бўлмоқ осон эмас. Бунинг устига кучли ва сабрли аёл.

Баъзан кучли бўлмоқ ҳам жонга тегади ишонаверинг.
Баъзан фақатгина асраб-авайланишга, бир ожизадек парваришга,оддий аёлдек севилишга муҳтож бўласан ҳолос...
Билиб-билмай маломат қилаверманг ёлғиз аммо кучли аёлни!!!
Vardatul_jannah🥀

⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯20😢11🔥2🍓2🤔1
Яхшиликлар Аллоҳдан, ёмонликлар гуноҳларимиз сабабидан келади.

Аввало Аллоҳнинг фазли ва сабр билан эшитиб, хатоларингизни тузатиш орқали муаммоларингизга ечим топинг.

⚡️ Muallemah |
⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum |
⚡️ Voqea surasi |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢11👍4👌32
Истихора номозини биласизми? 🌸
Дунёда шундай ажойиб эркаклар бор:
- ичмайди;
- чекмайди;
- хиёнат қилмайди;
- севади;
- кутади;
- соғинади;
- ошиқ;
- воз кечмайди;
- завқли ...
Ва яна ҳаётда ушбу эркакларни топа олмаётган аёллар ҳам бор…

⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57🤣40😁11🕊7🤔2
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Дуо ижобат бўладигон алохида вақтлар бор. Бу вақтларни баъзиларида дуонинг ижобат бўлиши янада кўпроқ умид қилинади.

Аллоҳим! Бутун дунё мусулмонларини Ўз ҳифзу ҳимоянгда асра! Жаннат аҳли бўлган мусулмонларнинг сафларини кўпайтир!
Аллоҳим!
Сен Ўзинг бизга етарлисан, Сен қандай гўзал Вакилсан!
Мазлумларга нусрат бергин,
Беморларга шифо бергин,
Очларни тўйдиргин,
Ўзинг кофирларга кифоя қилгин.
Сен бизга ёрдам берсан — ҳеч ким ютолмайди,
Сен биздан ёрдам бера олсан — ҳеч ким ёрдам бера олмайди.
Ёлғиз Сeнгa суянамиз, фақат Сендан ёрдам сўраймиз.
Қалбларини Сабр билан тўлдир,
Иймонларини собит қил,
Ўзи
нг раҳматингни бергин, ё Роббим!


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🤗10🕊6
Кимки шаръий қоидалар асосида фикрласа мужтахид бўлади.

Кимки сиёсий қоидалар асосида фикрласа сиёсий шахс бўлади.

Кимки фикрий қоидалар асосида фикрласа мутафаккир бўлади.

Kимки етакчилик қоидалари асосида фикрласа етакчи бўлади.

Қуръон, суннат, сийрат китоблари, фикрий, сиёсий китобларни ўқиётганда шу қоидаларни излаб топиб, ўшаларни ёд олиб, шулар асосида фикрлаш керак.

Саҳобалар пиёда, отда, жангу жадалларда, тоғу тошларда, қийинчилик, камчилик, йуқчиликларда бирор китобсиз фақат ва фақат ўша қоидалар асосида фикрлаб ўша даражага етиб борганлар.

Кимки шу тўрттала қоидаларни жамлаб, улар асосида фикрласа сиёсий етакчи, мутафаккир, мужтаҳид бўлади.
Абу Бакр, Умар, Али розияллоҳу анҳумолар буюк даҳо раҳбарлар, сиёсий мужтахидлар, тенгсиз мутафаккирлар бўлишган, лекин мен уларнинг беш дона китоб ўқиганликлари ҳақида эшитмаганман, ўқимаганман, аммо юз минглаб китобларни ўқиган инсонларни кўрганман, эшитганман улар мужтаҳид эмаслар.

Бунинг сири Муҳаммад алайҳиссалом саҳобаларига ўша юқорида баён қилинган қоидаларни оғзаки ўргатганлар, саҳобалар уларни ёд олиб, шулар асосида фикрлаганлар.

Саҳобаларнинг саводи бўлмаган, мактаб мадрасаси, институт, университети, юз минглаб китоблари бор кутубхоналари бўлмаган, энг муҳими, энг қизиғи вақтлари ҳам бўлмаган.

Шундай қилинса саҳобаларда бўлган натижа уларнинг йўлини тутганларда ҳам албатта бўлади.

Математика фанида буюк тўртта қоида бор: қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш. Биринчи синф ўқувчисидан тортиб, то астрономик олимларгача шу тўрт қоидани ўз ҳисоб китобларида қўллайдилар. Улар орасидаги фарқ фақат мисолларда бўлади холос, аммо қоидалар эса ҳаммаси учун ўзгаришсиз, бир хил.

Шунинг учун ўқиш, ўқитиш, таълим ва тарбия беришда пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлларини тутиш керак.
Қоидалар жуда оз бўлади, тўрттала турдаги қоидалар бир ерга жамланса беш олти варақдан ошмайди, аммо уларга солинадиган мисоллар триллионлар билан ҳам тугамайди.
©️Muzdalifa


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23💯11🕊3
Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз:
- Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди,
- Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди,
- Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди.

• Пок ният соҳиби, бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.

- Ўзгаларнинг бахтли бўлиши, сизни бахтингизни тортиб олмайди.
- Бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди.
- Сиҳат - саломатлиги, касалингизни зиёда қилмайди.

Фақат, пок ният соҳиби бўлинг, ичингиздан тоза бўлинг !

© Шайх Шаъровий


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🔥7🍓7🕊3🤗2
#АДАБ
#ҲАЁ
#ВАФО

• Баъзи аёллар гапиришни қойиллатади.
• Баъзилари ёзишни.
• Айримлари макияжга устаси фаранг.
• Айримлари кийим танлашга моҳир.
• Турли-турли қобилиятли аёллар бор аммо...
• Энг гўзал аёл ҳаддини билган, ҳаёси ила безанган, одобини сақлаган, вафосида ўрнак бўлган аёлдир.
• Адаб - Я Ҳу!

©️ Алий Музайян


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1912💯8🕊6
Assalamu alaykum va roxmatullohi va barokatuh. Ovozli chat xohlovchilar uchun so‘rovnoma o‘tkazamiz. Agar 1000 ta ovoz yig‘ilsa bo‘ladi in shaaAlloh. Yig‘ilmasa uzrlarimiz...
Anonymous Poll
95%
Kutamiz. In shaa Alloh🌷
5%
Zarurati yo‘q ✌️
💯36🎉4
Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:

23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига ирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб ирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.

Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳеч юрмадинг,югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит саволимни эшитмаганга олди.

Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан
йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.

Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди

Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас,ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.

Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”

Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…

Туркчадан Осиё Абдулазим қизи таржимаси

Rohmanga_oshiqlar


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢19👍12
Психолог, феминистлар жонга тегди.
Энг ачинарлиси муслималар шуларни сторий қилиб уларнинг таъсирига тушаётганидир.
Авваллари рӯмол ӯраб олганларини, энди секин секин очиқ сочиқ ажинадайларининг сӯзларига хам эргашишни бошлашибди. Аъузубиллаҳ.

Сен кучли аёлсан))
Ха эшшак хам кучли))
Хӯш кучли бӯлиб эшшакдай ишлашга қизиқяпсанми эй опа эй сингил?

Сен заифасан заифалигинг сенга шараф!

Эргашишликка келсак қуръон суннат сенга кифоя.
Шайтоннинг изларидан эргашма у сенга очиқ душмандир!

Internet sahifalaridan olindi


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥5🍓32💯1
Premiumi borlar iltimos ovoz berib yuboring istoriya qo‘yishimiz uchun
2 ta ovoz yetmayapti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢212😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳимдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва Сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраймиз!

Тонгимиз  яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳим дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.  Каҳф сурасини ўқишни унутманг.


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊9🎉6👍2💯2😱1
#БИЛАСИЗМИ:

Пайғамбар алайҳиссалом суюкли қизлари Фотимаи Заҳрони турмушга бергач, уни ҳазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар:

«Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.

Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.

Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади».

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. «Бахтиёр оила» китобидан).

Halovatuz


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥13😢13👏3
9860 2601 0186 1409
М. Хайруллаева

Садақотлар Аллоҳнинг ғазабини ўчиради. Солиҳ амаллар кетма-кетлигини улаш Аллоҳга бандаларини севимли қилишига сабабчи бўлади. Яратувчимизга севимли бўлиш Аллоҳнинг раҳмати ва нематларини зиёда қилади.

Жума куни эҳсон қилишни одатга айлантирганларга ҳайрия учун...
5👍2💯2🔥1👏1
Нега жаннатий эркаклар учун хурлар яратилди?
Чунки жаннат аҳлига жаннатий аёллар етишмайди…

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга дўзах кўрсатилди, қарасам, ундаги одамларнинг кўпи инкор қилувчи хотинлар экан».

Саҳобалар: «Аллоҳни инкор қилганми?» – деб сўрадилар. «Эрнинг яхшилигини инкор қилганлар, эрнинг қадрига етмаганлар.

Агар буларнинг биттасига бир умр яхшилик қилсанг-у, кейин сендан бир кичик ёмонлик кўрса: «Сендан нима кўрдим, ҳеч яхшилик кўрмадим», – деб айтадир», – деб жавоб бердилар.
(Имом Бухорий ривояти).

➥ 𝐄𝐒𝐋𝐀𝐓𝐃𝐈𝐊

⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢23😱6💯2
САБРНИНГ ҚИСМЛАРИ

Баъзи орифлар сабрнинг мақоми учтадир, дейдилар:

Биринчи мақом шаҳватни тарк қилишдан иборат бўлиб, уни "тавба қилувчилар даражаси" дейилади.

Иккинчи мақом тақдир қилинган нарсага рози бўлишдан иборат бўлиб, уни "зоҳидлар даражаси" дейилади.

Учинчи мақом Роббинг раво кўрган нарсасига муҳаббат қилишдан иборат бўлиб, уни "сиддиқлар даражаси" дейилади.

Сабр ҳукм жиҳатидан ҳам бир неча қисмга бўлинади:

1. Фарз.
Шаъриатда ҳаром ва ман қилинган нарсаларга сабр қилиш фарздир.

2. Нафл.
Макруҳ - ёқимсиз нарсаларга сабр қилиш нафлдир

3. Ҳаром.
Шаъриат ман этган сабрни қилиш ҳаромдир.

Мисол учун, бир кишининг қўлини бошқаси зулм қилиб кесса, унинг сабр қилиб туриши ҳаромдир. Балки ўзини ҳимоя қилиши фарздир.
Шунингдек, маҳрам аёлларига тажовуз қилганларга рашк қилмай, сабр этиб туриш ҳам ҳаром.

4. Макруҳ.
Шаъриат макруҳ санаган томондан етган озорга сабр қилиб туриш макруҳдир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сабрнинг ўлчови шаъриатга мувофиқ бўлиши керак.

Сабрнинг даражалари:
- Авомнинг даражаси: Қалбни тоатларни қилишга ва гуноҳлардан қайтишга тутиб туриш.

- Хосларнинг даражаси: Нафсни риёзот ва мужаҳадотларда ушлаш, ҳолларнинг йўлида қийинчиликларга солиш ва пардани кўтаришга ҳаракат қилиш.

- Хосларнинг хосининг даражаси: Руҳни мушоҳада ва муояна ҳузурида тутиш.

"Руҳий тарбия" китобидан.


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️  Voqea surasi /
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2
2025/09/13 06:05:01
Back to Top
HTML Embed Code: