Telegram Group Search
🎓Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2025–2026-ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун “Абитуриент рухсатномаси” тақдим этила бошлади.

Қаердан олиш мумкин?
🔗 my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий идентификация рақами ва паспорт серияси/рақамини киритган ҳолда юклаб олиш мумкин.

Эслатма:
Тест синовига паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келинг;
Кечикиб келган ёки паспорт нусхаси билан келган абитуриентлар имтиҳонга қўйилмайди!

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ИИББ: Дача ижараси бўйича сохта эълонларга алданманг

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси фуқароларни интернетдаги сохта дача ижараси эълонларидан огоҳ бўлишга чақиради.

🔹 Айрим шахслар ҳақиқий дачаларнинг сурат ва видеоларидан фойдаланиб, сохта эълонлар жойлаштирмоқда;
🔹 Нархи жуда арзон бўлиб, олдиндан тўлов талаб қилинади;
🔹 Пул ўтказилгандан сўнг, на дача, на эълончига алоқа мумкин бўлади.

Ҳар қандай тўловни амалга оширишдан олдин эълон берувчининг ишончлилигига тўлиқ аниқлик киритинг.

👉 @r_kusherbayev
❗️Тошкентда интервю баҳонасида пул тўплаётган фирибгарлар ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар орқали маълум бўлишича, Чилонзор туманидаги боғда 21 ёшли Ш.С., 24 ёшли С.С. ва 20 ёшли Т.А. фуқаролар билан интервю олиш баҳонасида суҳбатлашиб, масжид қурилиши, ногиронларга ёрдам каби сохта даъволар билан пул йиғишган.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, ушбу шахслар фирибгарликда гумон қилиниб ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Хитойда дунёдаги энг йирик қуёш батареяли кема муваффақиятли йўлни тугатди

Хитойда қурилган ва қуёш энергиясида ҳаракатланувчи энг йирик автомобиль ташувчи кема 4 000 та Хитойда ишлаб чиқарилган автомобилни Грецияга муваффақиятли етказиб берди.

Ушбу инновацион кема фақатгина экологик тоза энергиядан фойдаланган ҳолда узоқ масофага юк ташиш вазифасини бажарди ва логистика соҳасида янги имкониятлар эшигини очди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Қозоғистон фуқароси чегарачи томонидан калтакланди

«Kazakhstan Media»нинг ёзишича, 5 июль куни Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида Қозоғистон фуқароси Назарбоев Жандос Оразбайулига куч ишлатилгани ҳақида хабар тарқалди.

Козоғистон фуқароси чегарадан ўтиш пайтида уни Ўзбекистон чегарачиси тўхтатиб, телефонидаги видеони ўчиришни талаб қилган. Фуқаро буйруққа амал қилган, бироқ чегарачи архивни ҳам ўчиришни талаб қилиб босим ўтказган ва кейин мушт билан урган.

"Миллатни ёмони бўлмайди, одамни ёмон бўлади!

Қонунбузар чегарачининг жазоланишини талаб қиламиз." - деб ёзмоқда нашр.

Айни пайтда Ўзбекистон чегара хизмати томонидан расмий изоҳ кутилмоқда.

Ўз ўрнида ўзбекистонлик кузатувчилар Қозоғистон томонида ҳам қўпол чегарачилар борлигини айтишмоқда.

Умуман икки томон ҳам чегарачиларнинг муомила маданияти масаласини қайта кўриб чиқса мақсадга мувофиқ бўларди.


👉 @r_kusherbayev
❗️Кучли иссиқдан сўнг ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Бугун ҳаво ҳарорати 36-41° даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 8–9 июль кунлари 33-38°, 10–11 июль кунлари 31-36° даражагача пасайиши кутилмоқда.

Жанубий ҳудудларда ҳам ҳарорат аста-секин тушади ва ҳафта охиригача 37-40° даражани ташкил этади.

Республика бўйлаб асосан қуруқ об-ҳаво сақланади.

Фақат Фарғона водийси ҳамда тоғли ва тоғолди ҳудудларда 9–10 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
❗️Абитуриентлар диққатига

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари 14 июлдан бошланади.

Имтиҳонлар 2 сменада ўтказилади:
▪️ 1-смена — соат 08:00 да;
▪️ 2-смена — соат 15:00 да.

📅 Тест синовлари 23 июлгача давом этади.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 Шошилинг! Энг яхши меҳмонхоналар 🔥 нархларда — эртага ёки индинга учиб кетамиз!

Меҳмонхоналар орасидаги бестселлерлар сизни кутмоқда – жойлар борлигида банд қилинг!

✔️08.07.25 – 15.07.25

🟡Prenses Sealine Beach Hotel 4* – 890 USD дан бошлаб
🟡Beldibi Beach Hotel 4* – 946 USD дан бошлаб
🟡Rios Latte Beach Kemer 4* – 961 USD дан бошлаб
🟡Ozkaymak Marina Hotel 5* – 1434 USD дан бошлаб
🟡Loceanica Beach Resort 5* – 1508 USD дан бошлаб
🟡Crystal Boutique Beach Resort 5* – 1534 USD дан бошлаб
🟡Grand Park Lara 5* – 1592 USD дан бошлаб
🟡Sueno Hotels Golf Belek 5* – 1770 USD дан бошлаб
🟡Pine Beach Belek 5* – 1866 USD дан бошлаб
🟡Bellis Deluxe Hotel 5* – 2252 USD дан бошлаб
🟡Gural Premier Belek 5* – 2621 USD дан бошлаб
🟡Gural Premier Tekirova 5* – 2626 USD дан бошлаб
🟡Ela Excellence Resort Belek 5* – 3218 USD дан бошлаб
🟡Ethno Hotels Belek 5* – 3257 USD дан бошлаб
🟡Regnum Carya 5* – 5387 USD дан бошлаб

Нархга қуйидагилар киритилган:
🔹Бориш ва қайтиш чиптаси
🔹Трансфер
🔹Меҳмонхонада яшаш
🔹Овқатланиш
🔹Тиббий суғурта
🔹Алоқа учун eSIM

🇺🇿Энг яқин учиб кетиш саналари: 08.07, 09.07, 10.07, 11.07, 12.07

🌎 asialuxe.uz
📞 1111 — 24/7 алоқа маркази
Web | Instagram | Telegram | Facebook | YouTube

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Toshkentda tibbiyot universiteti bitiruvchilarga ish bilan ta’minlanishini kafolatlaydi!

Profi University’ning karera markazi mamlakatdagi o‘ndan ortiq xususiy va davlat klinikalari bilan hamkorlik qiladi, bu esa bitiruvchilarning ish bilan ta’minlanishini kafolatlaydi — o‘rtacha maosh 20 million so‘mdan boshlanadi. Yo‘nalishlar quyidagicha:

🦷 Stomatologiya
🧑‍⚕️ Davolash ishi

📌 Kafolatlangan o‘rinlar soni cheklangan!

❗️Keyingi kirish imtihoni 22-iyul kuni bo‘lib o‘tadi.

👉 Hozirning o‘zida ro‘yxatdan o‘ting!
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Автомобил йўллари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси муҳокама этиляпти. Унда мамлакатимизда пулли йўлларни жорий этиш имконияти назарда тутиляпти.

Лойиҳа доирасида айрим йўллар хусусий инвесторлар маблағлари ҳисобидан қурилиб, улардан фойдаланиш пуллик бўлади. Бепул йўллар эса мавжуд бўлиб қолади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Андижон давлат университетида йирик молиявий жиноят фош этилди

Ректор, бош ҳисобчи ва яна 11 нафар ходим жами 53,6 млрд сўм давлат маблағини талон-торож қилгани аниқланди. Улар стипендия, контракт, ётоқхона ва рағбатлантириш пулларини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириб келишган.

17 йил бош ҳисобчи бўлиб ишлаган Алимжон Маҳмудов 6,5 йилга, собиқ ректор Акром Йўлдошев эса 6 йилга қамалди.

Келтирилган зарарни қоплаш мақсадида уларнинг банк ҳисобларидаги маблағлари, 7 та авто, 3 та уй, меҳмонхона ва тилла буюмлари мусодара қилинди.

👉 @r_kusherbayev
❗️"Вақтинчалик рўйхатда турган фуқаролар фарзандлари учун мактабга қабулда чеклов йўқ" — вазирлик

Конституция ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунга асосан, ҳар бир боланинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатланган.

Шу боис, вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандлари ҳам мактабга қабул қилинади ва ҳеч бир бола таълимсиз қолмайди, — деб маълум қилди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

👉 @r_kusherbayev
❗️Магистратурага қабул бошланди

2025–2026 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратурасига ҳужжат қабул қилиш бошланди.

🗓 Аризалар my.edu.uz орқали 30 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлганлар иштирок этиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
2025/07/07 23:15:30
Back to Top
HTML Embed Code: