group-telegram.com/segmentuz/11820
Last Update:
❗️Ҳокимликлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади
Президентнинг 07.08.2025 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-129-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
➖ лавозим маоши;
➖ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;
➖ малака (мартаба) даражалари учун тўловлар;
➖ мукофотлаш ҳамда бонус тўловлари.
❗️ Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар ва бонус тўловларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар иқтисодий таснифи бўйича ҳар бири учун алоҳида харажат турида режалаштирилади.
Бонус тўловлари учун харажатлар сметасида бир йил учун штатлар жадвалидаги бир ойлик лавозим маошидан ошмаган миқдорида маблағлар режалаштирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
BY Segment.uz
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/segmentuz/11820