Telegram Group Search
Vatan (Www.Quvonch.com)
Bobomurod Hamdamov
Бобомурод Ҳамдамов. Ватан

Шунақа чиройли қўшиқларимиз бор эй, унутиб юбормайлик!

#vatanplaylisti

@shahnozxon
10👍6😁1
Audio
Аббос Убайдуллаев. "Мутрабо"

Бу қўшиқнинг Жасур Мирсагатов ижросида умуман бошқа сўзлар билан айтилган версияси ҳам бор (у ҳам ватан ҳақида). Лекин менга мана шуниси ёқади. Сўзларига диққат қилинг, шеърнинг ўзи ҳам жуда яхши ёзилган.

#vatanplaylisti

@shahnozxon
8👍3👏3😁1
Audio
Рашид Холиқов. Эй азиз юртим

Бу қўшиқсиз плейлистимиз тўкис бўлмас эди. Айниқса, спорт билан шуғулланганда, пиёда юрганда, югурганда, рулда кетаётганда эшитимли қўшиқ.

#vatanplaylisti

@shahnozxon
14😁1
Audio
Ялла. "Ўзбекистон"

Шу қўшиқни 1991 йилда туғилган укам энди тили чиққан пайтлари айтиб юрар эди. Ҳозир болалари айтяпти 😀😘 Ҳамма замонларнинг хити, Мустақиллик байрамидан тортиб оддий тўйларда ҳам айтилади!

#vatanplaylisti

@shahnozxon
👍105👏3😁1
Audio
Озодбек Назарбеков. Мендирман

Жалолиддиндек ватанпарварлар ҳақида. Уруш бўлмасин, аммо ҳар бир ватандошнинг ватанни жасман қўриқлаш бурчини ёдга соладиган шундай қўшиқлар керак.

#vatanplaylisti

@shahnozxon
👍84👏2😁1
Audio
Афсонавий "Сетора". Аждодлар руҳи

Жанговар ватанпарварлик руҳини кўтаришда давом этамиз. Ватанни йиғлаб, ўйлаб, яйраб севдик. Ҳимояда тик туриб севишни ҳам ўрганайлик!

#vatanplaylisti

@shahnozxon
10👏4😁1
Audio
Ҳусниддин Холиқов. Ўзбекистон

Талабларга биноан!

Бу қўшиқ Мустақилликнинг илк йиллардаги кайфиятни яққол акс эттиргани билан аҳамиятли. ОАВда, китобларда, дарсликларда, адабиётда – ҳамма жойда шу нарративлар эди. Ҳақиқат эди, албатта.

#vatanplaylisti

@shahnozxon
18👍5😁1
Yurt qadri (uzhits.net) [uzhits.net]
Zohida Umarova
Зоҳида Умарова. Юрт қадри

Жуда кўп сўрашди шу қўшиқни. Маъноли қўшиқ. 90-йиллар ностальгияси

Барот Исроил шеъри

#vatanplaylisti

@shahnozxon
15👍3😁3🤔1
Audio
Нуриддин Хайдаров, Кумуш Раззоқова, Достон Убайдуллаев. Мен нечун севаман Ўзбекистонни

Афсонавий Абдулла Ориповнинг дурдонасини гўзал композицияга айлантиришган. Плейлистимизнинг кўрки бу қўшиқ.

#vatanplaylisti

@shahnozxon
11👏6
Audio
Шу билан ватан ҳақидаги қўшиқлардан иборат бугунги концертимиз ўз ниҳоясига етди :)

Концертимиз финалида анъанага кўра Муяссар Раззоқова ва Исмоил Жалилов ижросидаги "Ватан" композициясини қўйиб берамиз. Салютлар керак фақат!

Бугун 15 та қўшиқ қўйдик. #vatanplaylisti деб каналга берсангиз чиқади. Яна кўп қўшиқларни каналим кузатувчилари тавсия қилишмоқда. Бизда ватан ҳақида жуда кўп, сифатли қўшиқлар бор экан. Кимдир ҳафсала қилиб тўлиқ альбомга жамласа, катта иш бўлар эди. Бу ҳам миллий контент.

Тоғай Муроднинг "Юрт қўшиғи" деган бадиаси бор, мана бу ҳаволадан ўтиб бир ўқинглар. Ватан ҳақида қўшиқлар сиёсий-пафосли, бир марта байрамда саҳнада айтгулик эмас, ортидан керак бўлса бошқа юрт одамларини ҳам эргаштириб кета оладиган бўлиши керак. Асосийси, бошқаларнинг чилдирмасига рақс тушишдан асраши лозим.

Ўйлайманки, биз шундай таъсирли қўшиқларни жамладик. Бу жамоавий-ижтимоий меҳнатимиз самараси бўлди.

Ҳаммангизга раҳмат!

@shahnozxon
2👏176👍3
Sherali Jo'rayev - Vatan | Шерали Жураев - Ватан (Official Audio)
Sherali Jo'rayev
Бу қўшиқни унутганим учун кечиринглар🙏

Барча яхши, барча оқил, барча доно, файласуф,
Қимтиниб бир чеккада юрган ёмонингман, Ватан.



Шерали Жўраев. Ватан

Бу қўшиқни ва Улуғбек Ҳамдамнинг мана бу шеърини эгиз кўраман, руҳан ва мазмунан яқин. Ватанни камтар-камсуқум, айни дамда виқор билан мағрур севиш ҳақида.

Холдор Вулқон шеъри

#vatanplaylisti

@shahnozxon
👍142
Азиз Ҳакимов деган советпараст бир киши ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжани “нацист” дегани учун судда жавобгарликка тортилибди. Яхши хабар!

Бу “фаол” совет даври ҳақида турли афсоналар тўқиб, одамларни мустақилликка қарши қайраб мунтазам чиқишлар қилиб келади. Бу чиқишлар ўзбек давлатчилигига, суверенитетига тўғридан тўғри таҳдид соляпти. Бу шахсга нисбатан Шерзодхон Қудратхўжа даъво киритиб тўғри иш қилибдилар. Барака топинг, Шерзодхон Тожиддинович!

Лекин ушбу шахснинг чиқишлари фақат бошқа бир шахсга эмас, бутун давлат тузумига қарши мазмунни ташир экан, нафақат фуқаро, балки давлат ҳам жиддий қараши, унга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилиши лозим. Қонун ҳаммага баробар ишлаши керак. Ҳамма оғзига келганини гапираверса, давлатчилик қаерда қолади?

@shahnozxon
18👍4😁1
Эсингдами 
мени соғинмаган дамларинг,
ҳеч қачон учрашмаганимиз эсингдами?

Эсингдами
биз кезмаган соҳиллар,
сайр этмаганимиз боғлар эсингдами?

Эсингдами 
бизсиз ҳувуллаган кўчалар,
бирга яшамаган уйимиз эсингдами?

Эсингдами
мени тополмай йиғлаганинг,
эшитмаганинг исмим эсингдами?

Эсингдами
ёлғиз-ёлғиз юрганимиз,
бахтли бўлмаганимиз эсингдами?

Эсингдами
сенга ёзмаган хатларим,
хатларимнинг ҳар бир сўзи эсингдами?

Мен эса
сени эслаганим-эслаган —

бирга кечирмаган
       умримизнинг
            ҳар бир лаҳзаси
ёдимдадир.

Усмон Азим


Бугун шоири Азимнинг таваллуд куни – 75 ёшни қаршиладилар. Усмон Азимни шоир деб таниймиз, Халқ шоири унвонига ҳақли мушарраф, ҳақиқиқий халқ шоири, баҳссиз. Бироқ Усмон Азимнинг ажойиб драматургияси, насри ҳам бор. Масалан, мана бу ҳикоясини ўқиб кўринглар.

Адибимизга узоқ умр, саломатлик ва муваффақиятларни яна кўп-кўп тилаймиз!

@shahnozxon
25👍5👏3💯3
Ўзбекистон фаластинлик фуқароларни доимий ғамхўрлик ва ижтимоий кўмак билан таъминлайди

Президент фармонига мувофиқ, юртимизга олиб келинган фаластинлик фуқароларга қатор ижтимоий имтиёзлар жорий этилади:
- Иш стажи етарли бўлмаган кекса меҳмонларга нафақа тайинланади;
- Меҳнат ёшидаги ҳар бир меҳмонга (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар бундан мустасно) минимал истеъмол харажатлари миқдорида ойлик нафақа тўланади;
- Оилаларнинг уй-жой ижара харажатлари қоплаб берилади;
- Фарзанд туғилганда ва дафн этиш ҳолатида Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган миқдорда бир марталик тўлов амалга оширилади;
- Ҳар бир оилага зарурий ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини харид қилиш учун қўшимча бир марталик кўтарма пул ажратилади;
- Меҳмонлар оиласига шахсий ҳамроҳлик ва ёрдам кўрсатиш учун маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.

Бу қарор сиёсий жараёнлар ёки ҳарбий вазиятлардан қатъи назар, тинч аҳолининг ҳаётга бўлган ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя қилиниши лозимлигини эслатади. Ўзбекистон инсон қадрини улуғлашни ўз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида кўради ва миллатидан ёки фуқаролигидан қатъи назар, мутахассис ёрдами, моддий қўллаб-қувватлаш ва меҳр-шафқат эшигини ҳамма учун доим очиқ сақлайди.
76👍52🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббуси билан муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи илк бор юртимизга олиб келинди.

Ўзбекистонга шу пайтгача Каъбапўшнинг турли парчалари келтирилгани ҳақида бот-бот хабарлар чиқиб туради. Бироқ яхлит эшик ёпинчиғи келтирилиши биринчи марта бўляпти.

Шу тариқа, мазкур воқеа нафақат диний, балки маданий-маърифий жиҳатдан ҳам аҳамиятли тарихий ҳодисадир.
13👍3
Ноқонуний сигареталарни мусодара қилиш ҳақида эшитганимизда, ҳамма нарса божхонада ҳал қилинаётгандек туюлади. Афсуски, бу фақатгина манзаранинг ярми, холос. Ҳатто мамлакат ичида ҳам контрабанда ўзини жуда эркин ҳис қилади.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети маълумотларига кўра, 2025 йил июль ойида мамлакатда “норасмий” бозор улуши 11,6 фоизни ташкил этди. Фарғона водийсида - 22,1%, Тошкент шаҳрида - июнь ойидаги 7% дан 11,8% гача ўсиш кузатилди. Қашқадарё вилоятида - 12,6%, Қаршида - 16,6%. Ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин, катта эҳтимол билан ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳатто уйингиз яқинида ҳам бемалол сотилади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари йил бошидан буён 1,3 миллиондан ортиқ ноқонуний қутиларни мусодара қилди. Тўғри, жиноий ишлар қўзғатилмоқда, лекин сақлаш ва ташиш учун ҳали ҳам алоҳида жазо йўқ. Демак, ташкилотчиларда жуда кўп бўшлиқлар қолади. Ва биз чоралар ҳақида баҳслашаётганимизда, пештахталарда келиб чиқиши номаълум бўлган, маркаланмаган ва назорат қилинмаган сигареталар сотилмоқда. Бу нафақат иқтисодиёт, балки одамлар саломатлиги ҳам хавф остига қўйилганини англатади.
Контрабанда - бу тўлиқ олинмаган солиқлардан бюджетга янада катта зарар (7 ойда 286 млрд сўм). Савол — биз ниҳоят бу схеманинг "нафас йўлини тўсишга" тайёрмизми ёки ҳар йили ўша-ўша рақамларни муҳокама қилишда давом этамизми?
4
Дунёда ҳар дақиқада нимадир содир бўлади, аммо бу воқеаларнинг ҳаммаси ҳам сиз учун фойдали эмас.

Шу нуқтаи назардан, Uz24.uz канали формати менга анчайин қулай туюлади. У Ўзбекистон ва жаҳондаги энг долзарб ҳамда муҳокамаларга сабаб бўлган воқеа-ҳодисаларни саралаб, вақтимни тежайди.

Ахборот шовқинидан чарчаган бўлсангиз ва фақат энг муҳим воқеаларни кузатмоқчи бўлсангиз, 👉 @uz24newsuz га обуна бўлишни тавсия қиламан.
Mustaqillikka yoshlardan O’zbekistonga sovg’a

18-avgustda tarixiy bir voqea yuz berdi.

O’zbekistonning turli ta’lim muassasalarida tahsil olayotgan 15-20 yoshdagi talabalar va o’quvchilar 1946 ta mini robot yasab Ginnes rekordini mutloq yangiladi.

Bu natija ortida katta mehnat yotgani aniq. Endi O’zbekiston Markaziy Osiyoda yana yetakchi. Chunki muhandislik yo’nalishida mintaqada ilk rekord Ginnes rekordlar kitobidan joy oldi.

Hammamizda muborak bo’lsin.
👍13🤝32👏2🤔1
2025/08/20 18:12:38
Back to Top
HTML Embed Code: