group-telegram.com/sirdaryo_vbb/16906
Last Update:
“Зўравонликка қарши 16 кунлик” акцияси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
БМТ Бош ассамблеясининг 1999 йилдаги резолюциясига биноан “25 ноябрь -хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” сифатида нишонланади.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ушбу сана муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилиб, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси И.Наврўзова, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий маркази психологи Ф.Уматова, вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ходимаси М.Хидиралиева ва Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Сирдарё вилояти бўлими директори Ф.Тўрақулов ҳамда вилоят божхона бошқармасининг ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва ижро этилиши борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Акция доирасида хотин-қизларнинг турмуш муаммоларини бартараф қилиш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда қўшган ҳиссалари учун coҳa вакиллари Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ташаккурномалар билан тақдирланишди.
BY Sirdaryo viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/sirdaryo_vbb/16906