Telegram Group Search
🔴 🟦🟦🟦

❗️Самарқандда тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг VI Халқаро олимпиадаси ўтказилди

Самарқанд давлат тиббиёт университети тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг VI Халқаро олимпиадасига мезбонлик қилди.


📍 Унда юртимиз вакилларидан ташқари, Россия, Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби ўттиздан ортиқ давлатларнинг олтмишдан зиёд тиббиёт олийгоҳларидан 500 нафар талаба, шунингдек, хорижий тиббиёт муассасалари ректорлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

➡️ Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов иштирокчиларни онлайн табриклади.

🔎 Ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўтказилган халқаро олимпиаданинг асосий қисмида иштирокчилар 43 та йўналиш бўйича икки босқичда, тест синовлари ва амалий кўникмаларини намойиш этиш орқали беллашди.

🤖 Шу билан бирга, уларнинг билим ва маҳорати 7-авлод симулиацион роботлари ёрдамида синовдан ўтказилди.

📌 Қолаверса, Ўзбекистоннинг Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари ҳамда хорижий тиббиёт коллежлари ўқувчилари ўртасида халқаро олимпиада ҳам ташкил қилинди.

➡️ Бинобарин, талабалар учун чет эллик ва ўзбекистонлик етакчи мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Хорижий тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларининг маърузалари тингланди.

🏢 Бундан ташқари, тадбир доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузурида хорижий тилларни ўқитишга мослашган "Тил академияси" маркази тантанали очилди.

🥇🥈🥉 Якунда ғолиб ва совриндорлар, фаол қатнашчилар диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
🔴 🟦🟦🟦

❗️ Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби белгиланди

“Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3720-сон, 06.12.2025 й.).


📋 Мазкур Низом наркологик касалликка чалинган шахсларни суд қарори асосида мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.

⌛️ Беморлар муассасага қабул қилинган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда мажбурий даволашнинг давомийлиги наркология муассасасининг раҳбари ҳамда 2 нафар нарколог шифокордан иборат бўлган тиббий комиссия томонидан белгиланади.

⛔️ Бунда наркологик беморларни мажбурий даволаш давомийлиги 18 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

➡️ Беморлар наркология муассасасидан қуйидаги сабабларга кўра чиқарилади:

мажбурий даволаш муддати тугагач ва наркологик бемор соғлиғининг клиник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда;

мажбурий даволашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган қўшимча оғир касалликлар аниқланганда.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

Команда Национального медицинского центра продолжает осваивать новые методы диагностики и лечения, а также сложнейшие хирургические вмешательства. Недавно здесь начали проводить очередную высокотехнологичную операцию. Впервые в нашей стране кровеносный сосуд, взятый у ребёнка, был пересажен матери.


В чём же уникальность этой операции?

Хирурги из каких стран участвовали в ней?

📹 Ответы на эти вопросы вы найдёте в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

❗️Бугун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Бугун — эл-юртимиз учун ифтихорга тўла улуғ сана. Боиси, бу кунда давлат суверенитетининг рамзи, буюк ва муқаддас Ватанимиз мадҳияси қабул қилинган.


📌 Мадҳия… Бу — халқнинг фидойилиги, боболар мероси, истиқлол орзуси ва эркинликнинг мангу нишонасидир.

📎 Ҳар гал Мадҳиямиз янграганда, юракларда ғурур жўш урaди, кўзларимизда ёруғ келажакка бўлган ишонч учқунлари чақнайди. Унинг ҳар бир сатрида буюк тарихимиз, ҳурлигимиз, ёрқин истиқболимиз мужассам.

Ватанимиз Мадҳияси дунё бўйлаб баралла янграйверсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

💊 Хасталикка чалинганимизда, тезроқ соғайишни хоҳлаймиз. Оғриқлардан ҳам қанча эрта халос бўлсак, шунча яхши. Аммо бунинг энг тўғри ечими антибиотиклар эмас!


❗️Айниқса, ўзбошимчалик билан бундай препаратларни қўллаб соғаймоқчи бўлганлар қаттиқ янглишади!

📹 Юқоридаги видеороликда шу ҳақда сўз юритилади.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦

❗️Она ўз гўдагига иккинчи бор ҳаёт улашди

Куни кеча тиббиётимизда яна бир улкан ютуқ қўлга киритилди. Болалар миллий тиббиёт маркази жамоасининг саъй-ҳаракати билан энг ёш беморда — 7 ойлик чақалоқда жигар трансплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди.


🔬Шу ўринда бу турдаги операция дунёдаги саноқли давлатлардагина йўлга қўйилганини айтиш зарур.

📌 Она ўз гўдагига жигари парчасини бериб, унга иккинчи бор ҳаёт улашди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Ҳозирги глобаллашув даврида якка ҳолда тараққиётга эришиш имконсиз. Шу боис Республика перинатал маркази томонидан халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор бериб келинмоқда.


📌 Хусусан, яқинда бир гуруҳ германиялик шифокорлар ушбу марказда бўлиб, маҳорат операцияларида иштирок этди. Муҳими, шу жараёнда кўплаб бемор болалар дардига шифо топди.

🔎 Бундай мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳудудларда ҳам ўтказилгани, айниқса, маҳаллий шифокорлар учун айни муддао бўлди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтлар давомида танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 📣📣📣

❗️Ўзбекистон тиббиёти тарихида ноёб амалиёт

Болалар миллий тиббиёт марказида Ўзбекистон тарихида илк бор энг ёш беморда, яъни 7 ойлик гўдакда жигар кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди. Унга онаси донорлик қилди.


Ушбу операция қайси жиҳатлари билан мураккаб ҳисобланади?

Она нима учун марказ жарроҳларига ишонч билдирди?

Айни чоғда беморнинг ҳолати қониқарлими?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥8🤩2
🔴 🟦🟦🟦

Президент Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни коррупцияга қарши курашиш, комплаенс назоратини такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тақдимоти билан танишди.


📌 Хусусан, унда соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, кадастр ва қурилиш тизимлари ҳамда давлат хизматчилари орасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, кадрларни ишга олишда шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув курсларида ўқитиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди...

👉 БАТАФСИЛ

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

❗️Дорихоналарда “Электрон рецепт” тизими жорий этилиши лицензия талаби сифатида белгиланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги тегишли қарори билан Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспортига ўзгартиш киритилмоқда.


📆 Унга мувофиқ, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да, 2026 йил якунига қадар эса республиканинг барча ҳудудларидаги дорихоналар “Электрон рецепт” модули билан белгиланган маълумотларнинг реал вақт режимида алмашилишини таъминлаши шарт.

📌 Эслатиб ўтамиз, дорихоналар томонидан рецепт асосида бериладиган дори воситасини рецептсиз берганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

‼️ Эндиликда бундай дори воситаларини харид қилишда юртдошларимиз дорихонага, албатта, шифокор томонидан тизимга киритилган электрон рецепт асосида мурожаат этишлари тавсия қилинади.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

❗️Уникальная операция в истории медицины Узбекистана

Впервые в истории Узбекистана в Национальном детском медицинском центре была проведена пересадка печени 7-месячному ребенку. Донором стала его мать.


В чем сложность этой операции?

Почему мать доверилась хирургам центра?

Удовлетворительно ли состояние пациента на данный момент?

📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🤩3🔥1
🔴🟦🟦🟦

❗️Ўзбекистонда хавфли касалликлар сунъий интеллект ёрдамида тезкор аниқланмоқда

📰 Ўмоннинг оммабоп “Асдаа Оман” газетасида “Ўзбекистон иқтисодий тармоқлар ва ижтимоий соҳада сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш кўламини кенгайтирмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди.


📌 Хусусан, унда қайд этилганидек, “Ўзбекистонда сунъий интеллект асосидаги лойиҳалар инсульт ва кўкрак бези саратонини 80 фоиз тезкор аниқлаш имконини бермоқда. Шунингдек, жигар, ўпка, простата бези саратони, инфаркт ва мураккаб суяк синишларини ташхислашда ҳам сунъий интеллектни қўллаш режалаштирилган...”

➡️ БАТАФСИЛ

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1🤩1
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

🇺🇿🇺🇸Ўзбекистон – АҚШ: Тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Бугун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров АҚШнинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация билан учрашди.


📌 Мулоқот аввалида давлатларимиз ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда тобора мустаҳкамланиб бораётгани, биргаликдаги лойиҳалар юртимиз тиббиётини янада ривожлантиришга хизмат қилаётгани айтиб ўтилди.

🔎 Айниқса, охирги икки ой ичида мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янги босқичга чиққани, хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил сентябрь ва ноябрь ойларида БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси ҳамда Вашингтон шаҳрига қилган амалий ташрифлари доирасида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувлари ўзаро муносабатларда бутунлай янги саҳифа очганлиги алоҳида қайд этилди.

🌡Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ҳамда бошқа нуфузли ташкилотлари билан сил ва ўпка касалликлари профилактикаси, тиббиёт муассасаларини махсус ускуналар билан жиҳозлаш, гепатит B, С ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, санитария ва эпидемиология каби соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

🏢 Таълим йўналишида тиббиёт олийгоҳларимиз ва АҚШнинг қатор билим юртлари, хусусан, Питтсбург, Олбани, Вебстер, Франклин каби университетлари ҳамда кўплаб клиникалари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилган.

➡️ Учрашувда тиббий таълим, инфекцион касалликларни юқори технологиялар ёрдамида ташхислаш, тиббиёт муассасаларини бошқариш, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва тиббий суғурта каби соҳаларда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, АҚШ компаниялари билан биргаликда Ўзбекистонда дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, юртимиздаги шифохоналарни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

‼️ Мулоқот якунида мамлакатларимиз ўртасида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥2🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Қарийб тўрт ҳафтадан буён Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Саломатлик марафони ҳудудда яшовчи барча аҳоли қатламини қамраб олаётгани билан эътиборлидир.


📍 Айни пайтда марафон доирасидаги профилактик кўрик ва скрининг текширувлари шаҳардаги 20 та бирламчи бўғин муассасасида бўлиб ўтмоқда. Хусусан, 33 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи 6-сон оилавий поликлиникада ҳам текширувлар қизғин давом этяпти.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Самарқанддан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
2025/12/12 06:30:34
Back to Top
HTML Embed Code: