group-telegram.com/yuristlar_maslahati/8570
Create:
Last Update:
Last Update:
Давлат ОТМларида нафақат педагоглар билан, балки туюторлар билан ҳам муддатли шартнома тузилиши аянчли ҳолат.
Бизга шундай мурожаат келган:
Assalomu alaykum Men Institutda tyutor boʻlib ishlayman mehnat shartnomasi 30-avgustga qadar tuzilgan ,men hozir 12 haftalik homiladorman meni shartnoma muddati tugagandan keyin qayta ishga olishmoqchi emas bu toʻgrimi ?
МК 111-моддасига кўра агар муддатли меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 112 ёки 113-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса, ходим билан ушбу шартномани тузиш асослидир.
Меҳнат кодекснинг 112-113-моддаларида келтирилган ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги рўйхат қатъий чегараланган. Агар ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси 112-113-моддалар талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, бундай ҳолда Шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, ходим эса ишга номуайян муддатга биринчи иш кунидан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15-бандида шундай дейилган "меҳнат шартномасининг муддати тугаганлиги (МКнинг 158-моддаси) сабабли бекор қилинишининг қонунийлиги тўғрисидаги низоларни кўришда судлар қуйидаги ҳолатларга эътиборини қаратмоғи лозим: муддатли меҳнат шартномаси ходим билан асосли ҳолда тузилганми, яъни меҳнат шартномаси тузишда МКнинг 111, 112, 113-моддалари талаблари ҳисобга олинганми...".
Яъни ОТМнинг нафақат профессор ўқитувчилари билан балки, туюторлар билан ҳам муддатли меҳнат шартномасини тузиш Мк қоидаларига зид. Агар шу мурожаатчимиз билан иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қиладиган бўлса, судга мурожаат қилган ҳолда Шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топиб, ходимни ишга номуайян муддатга биринчи иш кунидан бошлаб қабул қилинган ҳисобланиши бўйича қарор чиқартириши мумкин.
ОТМларда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини жиддий равишда масъул вазирликлар томонидан ўрганилиши лозим!
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
BY YURIST MASLAHATI
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/yuristlar_maslahati/8570