Telegram Group Search
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Хитойни ўз кўзим билан кўрганим яхши бўлди. Хитой, унинг жамияти ҳақидаги тасаввурларим анча кенгайди, ўзгарди. Менга таъсир қилган жиҳатларидан бири ўрта ва ундан катта ёшдагилар эрталабда жисмоний машқлар билан шуғулланади.

Пойтахтнинг мен турган қисми дарахтга, яшил ҳудудга бой экан. Сайр қилишга парклар етарли. Пиёда учун жуда қулай. Кимдир кунгфу санъати билан банд бўлса, яна кимдир қўшиқ айтади, рақсга тушади. Қолганлар спортда. Вақтини унумли ўтказади. Видеода бор. Одамлариям биз каби туристлардан қўлдан келганча ёрдамини аямайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Ҳозирги маънавият марказининг бир ҳаракати менга ёқяпти. Амалдаги бошқарувига ҳурматим ортяпти. Маънавият маркази аввалгидек "ягона тўғри ғоя, қолганлар адашганлар, барча эшиклар уларга ёпилиши керак" эканига талабгорлик қилмаяпти. Қолган ғоялар билан соғлом рақобатга киришяпти, тарафдорлари баҳслар қиляпти, саволлар ташлаяпти.

Бундан ташқари, маънавиятнинг ҳозирги кўриниши ҳокимиятга даъводан кўра одамларимизни саводли қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, барчамиздаги муаммолар ечими илмда ётишини тарғиб қиляпти. Узоқ йиллик жамият тинчлигини издан чиқарувчи бузғунчи бўлмаган, бошқаларга ҳукм ўқимайдиган, хойинга, террористга чиқармайдиган ҳар қандай ғоя яшашга ҳақли, улар билан муроса қилса бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Яна тармоқларда ноқонуний сигареталар муҳокамасини кўряпман. Расул Кушербайев юз миллиардлаб бюджет йўқотишлари ва "норасмий" бозор улуши яна ўсиб бораётгани ҳақида ёзмоқда. Баъзи шаҳарларда ноқонуний сигаретлар навбатдаги рейдлардан кўра тезроқ сотилаётгандек туюлади.

Aммо муаммо фақат бу статистик рақамларда эмас. Эътибор берганмисиз, бугун бундай маҳсулотларни қандай сотиб олиш мумкин? Бозорга бориш ёки қоронғи тор кўчаларда "нуқта" қидириш керак эмас. Улар тўғридан тўғри кўчаларда сотилади: йўллар бўйида, бекатлар яқинида, кичик дўконлардаги пештахталар остидан, шаҳар марказида ўтирган "бувилар"нинг қўлларида... Ҳатто мактабларга ёндош ҳудудда ҳам.

Aхир гап энди "чегарадаги" контрабанда ҳақида эмас, балки мамлакат ичидаги йўлга қўйилган тизим ҳақида. Биз буни тўхтатмагунимизча, ҳеч қандай рейдлар ва мусодаралар вазиятни ўзгартира олмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда 16 давлатдан келганлар ўртасида робот мусобақа ўйинлари ўтказиляпти. Илонга нос чектирадиган биродарларга ташлаб қўямиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Энергетика вазирлиги раҳбарияти ва ходимларига минг раҳмат. Электр бу йил анча яхши бўлди. Авваллари кўп ўчарди. Бу йил деярли ўчмади. Бир-икки форс-мажор ҳолатни ҳисобга олмаса. Мен таниган дўстлар, яқинлар ҳам шу ҳолатга эътибор қаратди, уларда ҳам бу йил электр тизими анча яхшиланган.

Бўшашманглар, баракалла йигитлар, барака топинглар!

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Толиблар Навоий ҳайкалини бузишди. Ўрнига мажмуа қураркан. Катта эҳтимол билан у ерда Навоий ҳайкали бўлмаса керак. Диний сиёсатига зид. Машнақа давлат Афғонистон. Яхши баҳона экан, исталган ҳайкални бузишларига. Биздаги "рижал"ларга ёқадиган хабар туркумидан.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат бир кадрни етиштиргунча ҳар бир шахсга миллионлаб ресурс, маблағ сарфлайди. Унга ўз ҳудудидан иш топса, ўша кадр давлатчилик институти, механизм ишлаши, ривожланишига ҳисса қўшпди. Кадр четга кетса, давлат ютқазган бўлади. Шунча йил, маблағ ҳавога учиши ҳеч гапмас.

Сенатор Қобул Турсунов Нaвоий вилоятида олиб борилган ўрганишлар жараёнида 3 526 нафар олий маълумотли ёшларни иш билан таъминлашга қаратилган ишлар таҳлил қилинганини маълум қилди.

Рақамлар ҳам вазият жиддийлигини кўрсатади: вилоятда ҳар йили 10 мингдан ортиқ битирувчи етишиб чиқади, уларнинг 65 фоизи ишга жойлаштирилади, қолган қисми эса ишсиз қолмоқда. Ишга кирганларнинг 79 фоизи доимий иш жойига эга бўлса, 21 фоизи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда.

Мазкур масала юзасидан туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек, корхона раҳбарлари битирувчилар билан учрашувлар ташкил этиши, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида таълим тизими ва иқтисодиётнинг реал сектори ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилибди. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Иқтисодий судларда марказлашиш
 
2026 йил 1 январдан туман ва шаҳар иқтисодий судлари тугатилади. Ўрнига вилоятлар марказлари ва Тошкентда ягона туманлараро иқтисодий судлар ташкил қилинади.
 
Бу тадбиркорлар учун қулайлик яратади, чунки ишлар марказлашади ва замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали самарадорлик ошади.
 
2025 йил охиригача санкциялар ва мажбурлов чоралари бўйича судга киритиладиган илтимосномалар электрон тарзда юритилади. Бунинг учун Олий суд ва тергов органлари ахборот тизимлари ўзаро боғланади.
 
Олдин қоғозбозликдан овора бўлинса, энди барчаси рақамли тарзда тез ва шаффоф амалга оширилади.
 
Янги мобил дастур орқали маъмурий жарималарни онлайн кузатиш, тўлов муддатлари ҳақида хабар олиш ва шу ернинг ўзида тўлаш мумкин бўлади.
 
Ҳозир бундай имконият йўқ, лекин ишга тушса, одамлар жарима тўлаш учун овора бўлиб юрмайди. Ҳаммаси смартфон орқали ҳал бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир қизни ўқитсак, бутун авлодни чиройли тарбиялаймиз

Ҳар қандай жамиятнинг келажаги унинг ёшларига боғлиқ. Агар улар билим, маърифат билан тарбия топса, бу жамиятнинг тараққиёти кафолатланган. Агар илмдан узоқлашса, ривожланиш шунчаки орзу бўлиб қолаверади. Шу сабабли ҳам фарзандлар тарбиясида билим энг муҳим асос ҳисобланади.

Айниқса, қизларимизнинг таълими жуда аҳамиятли. Чунки билимли қиз — келажакда билимли она, маърифатли тарбиячи ва кучли жамият асоси дегани.

Республика маънавият ва маърифат маркази ишлаб чиққан ролик орқали шу масала яна бир бор жамият эътиборига ҳавола этилибди. Унда таъкидланганидек, ҳақиқатан ҳам билимли оила маънавий юксак жамиятни шакллантиради.

Куни кеча марказ ҳақида ёзганимда унинг ҳаракатлари менга маъқул келаётганини таъкидлагандим. Янги ролик гапларимни яна бир бор тасдиқлаб турибди. Тўхташ бўлмасин👍🏻

👉 @Zafarbek_Solijonov
1
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Қўлда диплом ва резюме, бормаган идораси, таққиллатмаган эшиги қолмаган талаба охир-оқибат навбатдаги мактаб директорининг хонасига кирди: Ака, 4 йил ўқидик, энди ишламасак бўлмайдида...

Бугун кўплаб талабалар ўқиш вақтидаёқ замонавий касбларда ўқиб, ўз йўлини топиб кетишмоқда, айримлари эса ўз мутахассислиги бўйича иш қидириш билан оввора. Бу борада сенаторларимиз жиддий иш олиб боришяпти.

Сенатор Малика Кадирханова ёшлар бандлигини таъминлаш ишларини ўрганибди. Тошкент вилоятида 10 мингдан ортиқ олий таълим муассасалари битирувчилари мавжуд бўлиб, уларнинг 72 фоизи ишга жойлаштирилган.

Битурвчилар бандлигини таъминлаш мақсадида Чирчиқ давлат педагогика университетида Олий Мажлис Сенати ҳамда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмарка давомида 50 дан ортиқ ёшлар ўз мутахассислиги бўйича мактаблардаги бўш иш ўринларига жойлаштирилибди. Энди улар ишли, ойлик маошли, энг муҳими 4 йил ўқигани бекор кетмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Римни алишмасман бедапоянгга...

Мустақиллик байрами арафасида президентимиз марҳум таниқли фан ва маданият арбобларини давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Сенат Раиси Танзила Нарбаева ушбу мукофотларни таниқли шоир, олим ва ижодкорларнинг оила аъзоларига топшириб, Президентимизнинг табригини етказибди.

Тақдирланганлар орасида халқимизнинг эрка шоири Муҳаммад Юсуф, Қуддус Муҳаммадий, Рауф Парфи ҳамда бир гуруҳ олим ва ёзувчилар ҳам бор.

👉 @Zafarbek_Solijonov
2025/08/28 22:33:07
Back to Top
HTML Embed Code: