Дубай компанияси Ўзбекистонда оқова сувлардан совун ишлаб чиқармоқчи
Envirol компанияси Ўзбекистонда 50 млн долларлик эколойиҳа амалга оширади. Лойиҳа доирасида ошхоналардан чиқадиган оқова сувлардаги ёғларни ушлаб қоладиган фильтрлар ўрнатилади.
@insideruzbek

😱13🤣9👍8❤3🔥1
Ўзбекистонда дам олиш кунлари таъмирлаш ишларини бажариш тақиқланди
Эндиликда шовқин қилиш мумкин эмас:
• иш кунлари — соат 23:00 дан 07:00 гача (илгари — 06:00 гача)
• дам олиш ва байрам кунлари — соат 22:00 дан 09:00 гача
Эндиликда хонадонларда таъмирлаш ишларини фақат иш кунлари 09:00 дан 18:00 гача қилишга рухсат берилган.
Дам олиш ва байрам кунлари — қатъиян тақиқланади!
Қоидаларни бузганлар учун жарима, айрим ҳолларда эса жиноий жавобгарлик белгиланган.

👍20😱4🔥2❤1
Ўзбекистон терма жамоаси Фабио Каннаваро бошчилигидаги илк ўйинда Кувайт терма жамоасини 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратди.
Отабек Шукуров пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
@insideruzbek
Отабек Шукуров пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
@insideruzbek
👍18🤣14🔥4
Жанубий Корея президенти туғилишни оширишнинг самарали усулини таклиф қилди
Иш вақтини қисқартириш ва 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш орқали туғилишни кўпайтириш мумкин, деб ҳисоблайди президент Ли Чжэ Мён. Кореяда 2030 йилгача иш вақтини ҳафтасига 40 соатдан 36 соатга қисқартириш, кейинчалик меҳнат ҳақини камайтирмаган ҳолда 4 кунлик иш ҳафтасини жорий этиш режа қилинган.

👏49❤9🤣6🔥3🗿2
Жиззахда 37 нафар боғча болалари овқатдан заҳарланди
2025 йил 9 октябр куни Фориш туманидаги 1, 3, 5 ва 7-сонли давлат боғчаларининг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар тарбияланувчилари иситма кўтарилиши, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиш ва ҳолсизлик каби шикоятлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.
Эпидемиологик суриштирув давомида болалар 8 октябр куни боғчада биокефир, пишлоқ ва сариёғ каби маҳсулотлари истеъмол қилишгани аниқланиб, уларга анамнез ва биринчи текширувлар асосида «ўткир диарея» ташхиси қўйилиб, стационар равишда тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

😱13👍2❤1🤣1
Чилонзордаги кўчалардан бири 3 кунга ёпилади
10 октябрь соат 09:00 дан 13 октябрь соат 09:00 гача Ал-Хоразмий гастро-туризм кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу вақтда кўчада қандайдир тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

🤣4❤1🔥1
ҲАМАС Ғазодаги уруш тугаганини эълон қилди
Ҳаракат вакили Ғазодаги уруш узил-кесил якунлангани ҳақида АҚШ ва воситачилардан кафолат олинганини айтди.

👍32❤11🤣4🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Damas ҳайдовчиси пиёдалар йўлини кесиб ўтаётган 9 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлди
Ҳолат тумани ҳудудидан ўтган Д-105 автомобил йўлининг 182-километрида, бола эрталабки соат 7:30 атрофида мактабга кетаётганида содир бўлган. 21 ёшли ҳайдовчи ўзига ишонч қоғози билан бириктирилган Дамас билан пиёдалар йўлагидан ўтаётган 66-мактабнинг учинчи синф ўқувчисини уриб юборган.
Бола биринчи ёрдам кўрсатиш учун туман марказий шифохонасига юборилган. Бироқ кўрилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.

😱15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазонинг ғарбий қисмидаги кўчалардан бири.Исроил ҳарбийлари ҳудуддан чиқиб кетгандан кейин олинган кадрлар.
@insideruzbek
@insideruzbek
😱20🔥3❤1🥰1
Трамп кеч қолди. Тинчлик бўйича 2025 йилги Нобел мукофотига венесуэлалик Мария Корина Мачадо сазовор бўлди
У Венесуэла халқи учун «демократик ҳуқуқларни тарғиб қилишдаги тинимсиз меҳнати ҳамда диктатурадан демократияга адолатли ва тинч ўтишга эришиш йўлидаги кураши» учун тақдирланди.

🤣38👏21🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қизалоқ эҳтиётсизлик оқибатида машина орқа эшигидан тушиб қолди
Яхшиямки, бу вақтда тирбандлик бўлиб, машиналар секин ҳаракатланаётган бўлган, қизалоқ омон қолган.
@insideruzbek
Яхшиямки, бу вақтда тирбандлик бўлиб, машиналар секин ҳаракатланаётган бўлган, қизалоқ омон қолган.
@insideruzbek
😱33🤣19❤2🗿2🔥1
Uz Auto Motors автомобиллари сотуви 20 фоизга пасайиб кетди
Йил бошидан буён 9 ой давомида Ўзбекистонда 141 304 дона Uz Auto Motors брендига тегишли моделлар сотилган. Khorezm Auto бренди остида ишлаб чиқарилаётган Damas ва Labo моделларини қўшиб ҳисоблаганда, бу миқдор 245 141 донани ташкил қилган. Бу ўтган йилга нисбатан салкам 20 фоизга камроқ. UzAM ўтган йил 9 ойи давомида жами 303 373 дона машина сотганди.
Айни вақтда ҳали ҳеч қачон бўлмаган чегирмалар, фоизсиз автокредитлар билан ҳам сотув фақат ва фақат пасайиб бормоқда.
Шунингдек, сотилган барча автомобилларнинг улушида ҳам UzAuto Motors улуши қисқариб бормоқда. Ўтган йили Ўзбекистонда сотилган ҳар 100та автомобилнинг 89таси UzAMга тегишли бўлган, бу йил бу кўрсаткич 83тагача пасайган.
Ҳали бунга хусусий тадбиркорлар томонидан олиб кирилган, норасмий импорт машиналари киритилмаган. Уларни қўшса, UzAMнинг бозордаги улуши янада камайгани кўриниши мумкин.

👏62❤9🤣5🗿1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чегирма, чегирма деб одамларни қандай алдашлари ҳақида Tashkent Index бозоридан қисқа видео
Содда одамлар шу каби маркетинг қурбони бўлишмоқда.
@insideruzbek
Содда одамлар шу каби маркетинг қурбони бўлишмоқда.
@insideruzbek
🤣24❤8👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Акбар Жўраев Жаҳон рекордини янгилади ва учта олтин медалга эга чиқди
Норвегияда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг 110 кг вазн тоифасида Акбар Жўраев чемпионлик билан бирга даст кўтариш баҳсларида жаҳон рекордини ҳам ўрнатди. У 196 кг тошни кўтариб ўз вазн тоифасида янги жаҳон рекордини ўрнатди!
Жўраев силтаб кўтаришда 232 кг тошни кўтариб биринчи бўлди. Икки кураш натижаларига кўра жами оғирлик 428 кгни ташкил қилди ва у барча олтин медалларни ўзиники қилиб олди. Руслан Нуруддинов эса силтаб кўтаришда 228 кг натижа билан учинчи, умумий натижа бўйича 414 кг билан бронза медалига эга чиқди.
Тўлиқ видео

👍28🔥6❤2👏1
Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланди
Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, бунинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 АҚШ доллари олади.
Ҳоким ўринбосари қолган 14800 АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

🤣9👍3❤2👏2