Telegram Group Search
«Айнтрахт»нинг голини энг бошидан бошлаб кўринглар - даҳшат.

@aslanov_futbol
👍192🔥3026👎1
Робертсоннинг ажойиб пасидан сўнг Экитике ҳисобни тенглаштирди. Иккиси ҳам сўнгги ўйинларда захира футболчилари.

Арне Слотга ҳалақит қилаётган жиҳат шу - асосий таркиб йўқ. Нархига ва даражасига кўра асосий бўлиши керак бўлганлар яхши формада эмас. Уларни захирага ўтказиш эса қийин - ўйнамаса, қачон формага киради?

@aslanov_futbol
👍179😁5724👏8
Бўлди, яна 5:1 га қараб кетяпти, Мадридга ўтдим :))

@aslanov_futbol
🤣368👍39😁2913👏3😢2💔1
1:0 ҳисобида ютаётган «Марсел» футболчиси Эмерсон пеналти ишлайман деб симулация қилди ва иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди. VAR замонидаям шунақа қиладими?

@aslanov_futbol
😁37937👍32🤝42👏2
«Челси» ҳужумчиси Марк Гиу 18-дақиқада гол уриб, клубнинг Чемпионлар Лигасида гол урган энг ёш футболчисига айланганди. Аммо бу рекорд ярим соатга ҳам чидамади. Эстевао пеналти ишлагач, амалга оширишни ҳам унга бериб, Гиунинг рекордини янгилашди.

Қизиғи, агар Эстевао гол урмагандаям, Гиунинг рекорди узоққа бормас экан. Иккинчи таймда Тайрик Жорж майдонга тушиб, уч дақиқада у ҳам гол урди. Жорж Гиудан бир ойга кичик. :)

@aslanov_futbol
😁591🤣16337👍24🔥16🤩16👏6
«Арсенал» Англия чемпионатида 8 ўйинда атиги 3 гол ўтказиб юборди. Барча мусобақаларда эса 11 ўйинда 3 гол. Иккитаси стандарт вазиятдан. Фақатгина Холанд ўйиндан гол уришга муваффақ бўлди холос.

Агар 3 ни 8 га бўлсак, ҳар бир ўйинга 0,375 голдан тўғри келади. 38 ўйинда бу 14,25 гол.

Бу борада АПЛ рекорди «Челси»га тегишли. Моуриньо шогирдлари ўшанда бутун мавсум 15 гол ўтказган эди. Бу темпда «Арсенал» ушбу рекордни янгилаши мумкин.

@aslanov_futbol
🔥358👍104😁8138👎20💯6❤‍🔥1🤔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥10👍43👎3👏2🤬1
Ла Лигада марказий яримҳимоячилар. Горизонтал ўқ - сўнгги 1/3 зонага паслар. Вертикал ўқ - тўп билан олдинга босилган масофа.

Педри - умуман бошқа даража.

Бир томондан бу Педрининг салоҳиятини билдирса, бошқа томондан «Барселона»да бу вазифа ҳаддан ташқари кўп бир футболчига юклатилганини ҳам билдиради.

@aslanov_futbol
👍28881🔥39👎12💯42
Асланов билан футбол
Анча йиллар олдин «Чемпион»да ишлаб юрганимда «Мозий юлдузлари» деган саҳифани мен юритардим. Ўтмишдаги машҳур футболчилар ҳаёти ҳақидаги рукн. Деярли ҳамма ёзилган, Кройф, Марадона, Баджодан тортиб, Баккенбауэр Лев Яшингача. Лекин негадир Пелени ёзмаганман.…
Ман тушундим Қаҳрамон нега Пеле ҳақида кўп ёзмаслигини ва бу постда онага боғлаганини ҳам:

(а) Асланов Пеле билан бир кунда туғилган;
(б) Постнинг қаҳрамони
Онаизори уни айнан бразилиялик афсона туғилган кунда дунёга келтирган;

Икки томонлама ҳам тушаркан, а?!

Дарвоқе, бугун футбол қиролининг туғилган куни экан.

Табрик!

@xayrulla_hamidov
55🔥424👍95🎉7241😁24👏23
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁1411👍7🔥2😘1
Бу эса АПЛники ва доимгидек Бруно Фернандеш энг юқорида.

@aslanov_futbol
👍35047🔥43🤣17👎13😁7🤬5👏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍8😁6
«Ноттингем Форест» биринчи турда «Брентфорд» устидан анча ишончли (3:1) ғалабага эришганди.

Кейин клуб раҳбари ва мураббий ўртасида зиддият пайдо бўлди. Нуну Эшпириту Санту илк мағлубиятдаёқ, 3-турдан сўнг истеъфога чиқарилди. Ўрнига тайинланган Анже Постекўғлу бошчилигида жамоа 8 ўйинда бирортаям юта олмади ва ғалабасиз серия 10 ўйинга чўзилди.

Яна истеъфо. Янги мураббий эса илк ўйинида ғалабага эришди. «Порту» устидан 2:0. Танишинг, Шон Дайч қайтди.

У шу йил январда «Эвертон»дан истеъфога чиққанди.

@aslanov_futbol
180👍102😁57🔥124❤‍🔥2👏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20👎5👏5🔥3
Бу ҳафта дунёни иккига бўладиган “эл класико” ҳафталиги. ЛаЛигада рақобат энг юқори даражада. Жамоалар турли йўқотишлар билан етиб келди, бу борада кўпроқ йўқотишлар Барселонада. Шунга қарамасдан бир неча асосий футболчилар сафга қайтишга улгурди. Реалда форма барқарор, айниқса Мбаппе супер даражада ўйнамоқда. 

Фентези ўйновчилар учун бу тур синовли бўлиши аниқ, чунки асосий ЛаЛига юлдузларига таяниш юқори рискли бўлиши мумкин. Аммо ““clean sheet” га ўйнайдиган жамоадан ҳимоя чизиғини тузган катта фойда келтиради, фақат жамоани тўғри танлай олиш лозим. Албатта бунда биринчи навбатда кам гол ўтказадиган, ва иложи борича уйида ўйнайдиган жамоадан танлаган маъқулроқ. Эл класико одатда кутилмаган натижаларга бой бўлади, ҳозирда жамоаларнинг ҳужумкор ўйин услубида эканлигини ҳисобга олсак, кўпроқ ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячиларни олган маъқулроқ. Ҳимоячи олиш варианти ўзини оқламайди.

Бугун параллель 2 та совринли лига учун очко тўплайсиз, камига “эл класико” эканлигини ҳисобга олсак, кўплаб рақиб менежерлар хато қилши тайин, бу эса сиз учун айни муддао бўлади. Қани кўрамиз, бу бонус турда қандай натижа кўрсатаркансиз. Ҳаа айтганча дедлайн 23:40 да экан
71👍25🔥8😁7👎6👏5
Якшанба куни бўлиб ўтадиган Эл Класикода Рафинянинг асосий таркибда бўлиши “Барселона” учун жуда муҳим. Зеро Ламин Ямалнинг жорий мавсумидаги ҳолати жамоанинг муаммоларидан биридир. Асосий эътироз унинг бевосита формасига, яъни жисмоний кўрсаткичлари ёки савиясига эмас, ўйин пайтида у қабул қилаётган қарорларгадир.

Мисол учун Ямал ушбу мавсумда 26 маротаба рақиб дарвозасига зарба берган. Биттаси пеналти ва уни қўшмасак, 25 зарбанинг умумий xG си 1,02 га тенг. Ҳар бир зарбанинг xG си ўртача 0.04 ни ташкил қилади. Бу дегани, Ямал у қадар хавфли бўлмаган нуқталардан жуда кўп зарба бермоқда ва бу ҳам тўпни йўқотиш деганидир қайсидир маънода. Мана шу 25 зарбанинг атиги 5 таси аниқ дарвозага етиб борган холос. Шу билан бирга у амалга оширган дриблингларнинг 50 фоиздан кўпи муваффақиятсиз чиққан.

Агар бунга одатда Ямал прессингда фаол эмаслиги, тўп йўқотилганда белгиланган вазифаларни амалга оширишга, ҳимоялананишга шошилмаслигини ҳам ҳисобга олсак, муаммо катталашади.

Рафинянинг майдонда бўлиши ҳам ҳужум чизиғида қўшимча вариантни юзага келтиради, шу билан бирга Ямалнинг ҳаракатларида самарадорликни қайтариши мумкин.

@aslanov_futbol
👍28177🔥25😁12👎9💯9
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👎4🔥3👍2🤔1🎉1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍4👎4😁1
2025/10/25 05:38:37
Back to Top
HTML Embed Code: