Telegram Group Search
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Rasmiy_bayonot

❗️"UzAuto Motors": Cobalt автомобили ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Айрим Телеграм-каналларда 2025 йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомобилининг тормоз тизимида носозлик кузатилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

"UzAuto Motors" АЖ маълум қилишича, компанияга мазкур моделдаги автомобиллар бўйича тормоз тизимига оид ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Ҳар бир автомобиль ишлаб чиқариш жараёнида кўп босқичли сифат ва хавфсизлик назоратидан ўтади. Шу жумладан, тормоз тизими махсус ускуналарда статик ва динамик ҳолатда синовдан ўтказилади.

Компания фойдаланувчиларни текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка ҳамда расмий манбаларга ишонишга чақирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда юк автомобилдаги ёнғин бартараф этилди

Сурхондарё вилояти ФВБ хабар беришича, бугун, 28 октябрь соат 08:54 да Бойсун тумани ҳудудидан ўтган “DAF” юк автомобили ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига соат 09:40 да 1 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борди, ёнғин соат 09:43 да қуршаб олинди ва 09:55 да тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида автомобилнинг мотор ва салон қисми ҳамда юкхонасидаги поролон маҳсулотлари тўлиқ ёнди.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
3
Шароф Рашидов тумани ҳокими қамоқдан чиққани инкор қилинди

Олий суд хабарига кўра, айрим манбаларда Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган М. Х.нинг озод этилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Жорий йилнинг 10 июль куни Жиззах шаҳар судининг қарорига кўра, М. Х.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, ҳозирда у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

М. Х.га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судида кўриб чиқилмоқда ва ҳозирги вақтда тайинлаш босқичида эканлиги маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2
#Eksklyuziv

❗️"Бирлик — 2025” ҳарбий ўқув машғулотларидан кадрлар

Ҳамкорликдаги давлатлар мудофаа вазирликларининг жанговар бўлинмалари минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида шартли таҳдидларга биргаликда қарши курашди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли қирувчи самолётлар шартли душманнинг муҳим объектларини яксон этди ҳамда артиллерия бўлинмалари шартли душманнинг объектларига артиллерия оловини ёғдирди.

Маълумот учун 14-21 октябрь кунлари Марказий ҳарбий округининг “Каттақўрғон” полигонида ўтказилган “Бирлик–2025” ўқувларида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон ва Озарбойжон республикалари Мудофаа вазирлиги бўлинмалари иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥1
❗️Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация 2025 йил 3 ноябрдан очилади

Автомобилларга контрактация жараёни фақат онлайн тарзда амалга оширилади.

👉 Буюртма бериш:
🔗
uzavtosavdo.uz
📱 “UzAvtoSavdo” иловаси (iOS / Android) орқали

⚠️ Эътибор беринг!
Ҳар бир ҳақиқий шартномада махсус QR-код бўлади.
QR-кодсиз ҳужжатлар “UzAuto Motors”га алоқадор эмас!

📞 Қўшимча маълумот: +998 (78) 141-77-77

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
#Raddiya

❗️"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарни рад этди

Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонликлар 7 кун давомида электр энергияси учун тўловни тўлай олмайди — агар қарзингиз кечикса, бир ҳафта электр энергиясиз қоласиз" мазмунидаги хабарлар тарқалди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мазкур маълумот мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Айни пайтда Жамият томонидан ҳеч қандай  янги ҳисобга олиш тизимига ўтиш ишлари  олиб борилаётгани йўқ, дейилади раддияда.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Ўзбекистонга совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади

4-6 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
1 ноябрдан табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёрлар оширилади

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль) ойлик базавий меъёр 500 куб м, бошқа ойларда (март — октябрь) 100 куб м этиб белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса октябрь — февраль ойларида ҳам 500 куб м меъёр амал қилади.

Эҳтиёжманд оилалар учун давлат томонидан компенсация белгиланган:

Электр энергияси — базавий меъёрдан ортиқ 150 кВт·соатгача;

Табиий газ — қиш ойларида 250 куб м, бошқа ойларда 150 куб м гача ортиқ сарф учун.

Компенсация йил давомида ҳар ойда берилади. Шунингдек, 2025/2026-йилги иситиш мавсуми учун ноябрда ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 млн сўм бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилиб, 90 гектарга яқин ер табиатга қайтарилди. Эндиликда бу ҳудудларга олиб келинадиган чиқиндилар Экосаноат зоналарига йўналтирилади.

Шунингдек, Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан жами 185 та (1446,04 гектар) қаттиқ маиший чиқинди полигонидан 47 тасида рекултивация қилиш ҳамда тупроқ қатламлари билан ёпиш ишлари амалга оширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
3
Golden House огоҳлантирилди

Рақобат қўмитаси “Golden House Property Group” МЧЖ фаолиятида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ҳолатлар аниқланганини маълум қилди.

Қўмита олиб борган ўрганишлар натижасида компания шартномаларида харидор ўз ташаббуси билан келишувни бекор қилган ёки қурилиш фаолиятидан норози бўлиб ОАВ, тегишли идора ва ташкилотларга мурожаат қилган тақдирда ҳам шартнома қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланиши белгилангани аниқланди. Бу ҳолат истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи ва қонун талабларига зид деб топилди.

Шу муносабат билан “Golden House Property Group” МЧЖга қонунбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди. Қўмита тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари ҳақидаги Қонунга мувофиқ, барча субъектлар рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги талабларига қатъий риоя этиши шартлигини эслатди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
3
“Ўзбекгидроэнерго” – барқарор энергия ва халқаро ишонч рамзи: Fitch Ratings компания рейтингини 5 йилки “BB” барқарор даражасида сақлаб турибди

Баҳолашга кўра, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ сўнгги йилларда молиявий натижалар, таваккалчиликларни бошқариш ва корпоратив бошқарув самарадорлиги соҳасида муҳим ютуқларга эришди.

Компания сўнгги йилларда тўлиқ ўз маблағлари ва давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри кредитлар ҳисобидан молиялаштирилаётган йирик лойиҳалар портфелини амалга оширмоқда.

Компаниянинг 2030 йилгача бўлган Ривожланиш стратегияси доирасида 3,6 трлн сўмлик йиллик инвестиция дастури, мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш ва янги гидроқувватларни қуриш орқали мамлакатнинг яшил энергия салоҳиятини оширишга қаратилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SI

Кўкдала тумани ҳокимлигида сунъий интеллект ёрдамчиси «АНОРА» иш бошлади!

Унинг миллий либосдаги образи ва атрофидаги муҳит тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган.

«АНОРА» модели ҳудудий янгиликларни ўқиш ва таҳлил қилиш мақсадида фаол қўлланилади.

Бу ҳокимликлар орасидаги биринчи сунъий интеллект модели!

Яқин кунларда «АНОРА CHATBOT» ҳам ишга туширилади — у фуқаролар мурожаатларини қабул қилиб, 24/7 тезкор жавоб қайтаради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди хусусий секторда ишлайдиган сотувчи, фаррош, салончи каби барча аёлларга декрет пули тўлаб берилади

Сенаторга кўра 2024 йилда 133 мингга яқин аёлларга туғруқ нафақалари тўлаб берилган, шундан фақат 15 мингдан кўпроғи хусусий секторда ишловчи аёллар ҳиссасига тўғри келганлиги, амалда эса хусусий секторда ҳар йили камида 150-160 минг аёл туғруқ таътилига чиқиши қайд этиган.

“Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун билан шу турдаги ижтимоий нафақалар билан ходимларни тўлиқ қамраб олинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанк Самарқандда ёшлар учун молиявий саводхонликка оид тадбир ташкил этди

30 октябрь куни Туронбанк матбуот котиби Ш.Қўчқаров Самарқанд давлат педагогика институти талабалари билан учрашув ўтказди. Тадбирда талабаларга молиявий саводхонлик, таълим кредити олиш тартиби, банк хизматларидан тўғри фойдаланиш ҳамда фирибгарлик ҳолатларидан ҳимояланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Учрашув якунида Туронбанк томонидан ёшларга тақдим этилаётган имкониятлар ва лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Бундай ташаббуслар талабаларнинг молиявий билимларини ошириш ва замонавий банк хизматларидан онгли фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
‼️«ЎТКИР ТЕРГОВ”ДАГИ “ҚАЙНОНАСИНИНГ ГЎШТИДАН “МАНТИ ҚИЛГАН” КЕЛИН” НОМЛИ КЎРСАТУВ – БАДИИЙ ТЎҚИМА МАҲСУЛИ!

Кенг жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокама этилаётган ушбу воқелик аслида ижодкорларнинг бадиий тўқимаси бўлиб, унда намойиш этилган ҳолат ҳақиқатга мос келмайди.

✔️Аниқроғи, юртимизда бундай жиноят юз бермаган ва судлар томонидан кўриб чиқилмаган.

Гарчанд кўрсатувда “Реал воқеалар асосида” деган қайднома мавжуд бўлса-да, телелойиҳа ижодкорлари бу гал анъанадан бироз чекинган ҳолда ижод қилганлар.

❗️Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса реал воқеликка асосланмаган ушбу кўрсатув борасида турли нотўғри талқинлар қилмаслик сўралади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ва Финландия Республикаси президенти Александр Стубб билан расмий делегациялар иштирокида музокара музокара ўтказди. Унда:

товар айирбошлашни каррасига ошириш, шу жумладан, ўзаро маҳсулот етказиб беришни рағбатлантириш учун Савдони молиялаштириш қўшма жамғармасини ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларига олиб чиқиш учун сертификатлаш лабораторияларини очиш ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Геология ва муҳим материаллар, энергетика, агросаноат, рақамлаштириш, сунъий интеллект, экология, туризм ва бошқа муҳим тармоқларда кооперацияни кенгайтиришга устувор аҳамият қаратилди.

2026 йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва Ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш юзасидан келишувларга эришилди.

Таълим, тиббиёт ҳамда меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2025/11/01 03:14:00
Back to Top
HTML Embed Code: