group-telegram.com/yuristlar_maslahati/8520
Create:
Last Update:
Last Update:
#Кадровик
Бола парвариши таътилидан кейин педагоглар учун мажбурий аттестациядан ўтиши шартми?
Maktabda ishlayman. Yaqinda bola parvarishlash ta’tilidan ishga chiqdim. Majburiy attestatsiyadan o’tishim shartmi?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига илова қилинган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда давлат таълим муассасаларида фаолият юритувчи педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби белгилаб берилган.
Унга кўра, ҳар бир педагог кадр 5 йилда бир марта мажбурий аттестациядан ўтади. Агар педагог илгари аттестациядан ўтмаган бўлса ва ишга янги қабул қилинган бўлса ёки олий таълим муассасасини тугатиб илк бор иш бошлаган бўлса, улар касбий фаолияти бошланганидан сўнг 3 йил ўтгач мажбурий аттестацияга жалб этилади.
Бироқ, мазкур Низомга асосан айрим тоифадаги ходимлар мажбурий аттестациядан озод қилинади. Жумладан:
➖ Ҳомиладор аёллар, ҳомиладорлик даврида ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
➖ Ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола парвариши таътилида бўлган аёллар, таътилдан кейин бир йил давомида;
➖ Уч ёшгача фарзанди бор ва педагогик фаолият олиб бораётган аёллар;
Шу билан бирга, Низомда кўрсатилган бошқа айрим ходимлар.
Шу боис, агар сиз бола парвариши таътилидан сўнг ишга чиққан бўлсангиз, навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайсиз. Бироқ, истакка кўра, навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишингиз мумкин. Агар бу синовда иштирок этиб, ўта олмасангиз ҳам, сиздаги мавжуд малакали тоифа ёки лавозим сақланиб қолади ва ҳақ ҳам шу лавозим бўйича тўланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
BY YURIST MASLAHATI
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/yuristlar_maslahati/8520