Тошкентда “Euronews” телеканали офиси очилди✅ Куни кеча пойтахтимиздаги “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида “Euronews” телеканалининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
⏺Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари ва масъуллари, халқаро ташкилотлар, жамоатчилик ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Шерзод Асадов, “Euronews” раҳбари Педро Варгас Давид сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан медиа соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор, ҳамкорлик йўналишлари, бу борада келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича сўз юритди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган байрам табригида глобал ижтимоий-сиёсий жараёнлар беқиёс шиддат билан ўзгараётган ҳозирги ўта мураккаб ва нотинч дунёда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири ҳар қачонгидан ҳам кучли аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади.
Шу маънода юртимиз ОАВ билан жаҳоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари ўртасида узвий ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз медиа ташкилотлари дунёнинг кўплаб мамлакатлари етакчи медиа тузилмалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда, ривожлантирмоқда.
🇺🇿Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси айни жараёнлардан четда тургани йўқ. Тадбирда Уюшма раиси в.б. Холмурод Салимов ҳам иштирок этди.
🟢Маълумот учун, “Euronews” телеканали — 13 тилда намойиш этиладиган 24 соатлик халқаро янгиликлар платформаси ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг 12 мамлакатида “Euronews” ваколатхоналари фаолият юритмоқда.
📶Тадбир доирасида “Euronews” телеканали мухбирлари томонидан Ўзбекистонда кечаётган янгиланиш жараёнлари, ислоҳотлар, кенг қамровли ўзгаришларга оид видеорепортажлардан лавҳалар билан танишиш имкони яратилди.
🔹Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кўтаринкилик бахш этди.
ЎЖУ Ахборот хизмати✅ Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook