group-telegram.com/OZR_QSN/13461
Last Update:
#ХАЛҚАРО_ҲАМКРОЛИК
🚨Делегация аъзолари Цинхуа университетининг Хавфсизлик фанлари ва муҳандислик мактаби вакиллари билан учрашдилар.
Учрашув давомида томонлар қурилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш, замонавий муҳандислик ечимларини жорий этиш, соҳадаги илмий ва амалий тажрибаларни алмашиш ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги соҳавий ҳамкорликни янада кенгайтириш, кадрлар малакасини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимларининг Цинхуа университетида амалиёт ўташ имкониятларини яратиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
✅Маълумот учун: Цинхуа университети дунёдаги етакчи олий таълим муассасалари орасида илғор 20 талик рўйхатдан ўрин олган бўлиб, Хитой университетлари орасида биринчи ўринни эгаллайди. Ушбу таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари, инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича катта тажрибага эга.
Telegram|You tube|Instagram| Veb_Sayt
BY QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

Share with your friend now:
group-telegram.com/OZR_QSN/13461
