group-telegram.com/Shayx_Hazrat/40784
Last Update:
🎉Мавлид ойи муборак бўлсин!
🕌Оламларга раҳмат қилиб юборилган Зот, кўзимиз нури, бошимиз тожи, шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой – Рабиул аввал эшик қоқмоқда.
🌙Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари бутун инсоният учун чинакам улкан неъматдир, катта воқеадир.
Аслида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг биринчи набий ҳисобланадилар. Ҳадиси шарифда: «"Ё Расулуллоҳ! Сизга нубувват қачон вожиб бўлди?" деб сўрашди. Шунда у зот: "Одам (алайҳиссалом) руҳ ва жасад орасида эканида", деб жавоб бердилар» (Имом Термизий ривояти).
📖Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
«(Эй Муҳаммад) Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят).
Рабиул аввал – коинот султонига кўп-кўп салавот айтиш, саломлар ва дурудлар йўллаш ойидир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билайлик. Тилимиздан салавот, салом ва дуруд тушмасин.
📿Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад.
@Shayx_Hazrat
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Share with your friend now:
group-telegram.com/Shayx_Hazrat/40784