group-telegram.com/Sirdaryo/84811
Last Update:
❗️Тошкентда паспортсиз транспорт воситаларидаги реклама устидан назорат кучайтирилмоқда
👉 Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрида ноқонуний жойлаштирилган реклама билан автомобильлар мониторинги ўтказилмоқда. Тадбирлар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошқармаси томонидан шаҳар ҳокимлиги ва Рақобатни ривожлантириш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Текширувлар жараёнида “Реклама тўғрисида”ги қонун ва 2020 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 104-сон қарор талабларига жавоб бермайдиган реклама жойлаштирилган транспорт воситалари аниқланди. Қонунбузарларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида чоралар кўрилди ҳамда эгалари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
🔍 Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида реклама ва ахборот материалларини жойлаштириш қоидаларига риоя этилишини тизимли равишда назорат қилиш ишлари давом этмоқда.
📣 Идора эслатади: ташқи реклама, шу жумладан транспорт воситаларидаги реклама фақат реклама жойининг паспорти мавжуд бўлган тақдирда жойлаштирилиши мумкин. Ушбу паспортни my.gov.uz портали орқали онлайн расмийлаштириш мумкин.
BY Sirdaryo Xabarlari
Share with your friend now:
group-telegram.com/Sirdaryo/84811
