group-telegram.com/Press_Official_103_uz/3108
Create:
Last Update:
Last Update:
🩺 САМАРҚАНДДА “ЭНГ ЯХШИ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БРИГАДАСИ – 2025” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ 🏥
📍 2025 йил 16–17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида жуда муҳим ва амалий аҳамиятга эга бўлган тадбир – “ЭНГ ЯХШИ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БРИГАДАСИ” номли вилоят кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ушбу танлов Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги тез тиббий ёрдам станциялари ҳамда шохобчаларидан врач ва фельдшерлар иштирок этишди. Улар ўз билим ва кўникмаларини намоён этиш мақсадида беллашишди.
👨⚕️👩⚕️ Танлов 2 асосий босқичда ўтказилди:
1️⃣ Назарий босқич — иштирокчилар махсус тайёрланган тест саволларига жавоб бериш орқали ўз билим савиясини синашди. Саволлар тез тиббий ёрдамда зарур бўлган билим ва клиник фикрлашни талаб қиладиган йўналишларни қамраб олди.
2️⃣ Амалий босқич — реал ҳаётий ҳолатларга яқинлаштирилган симуляция (вазиятли масалалар) орқали ўтказилди. Бунда иштирокчилар:
-тезкор равишда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш,
-бемор ҳолатини баҳолаш,
-касаллик ёки жароҳат даражасини аниқлаш,
-шифохонага тўғри ва тез етказиш бўйича ўз амалий кўникмаларини намоён этишди.
🩹 Ҳар бир иштирокчи жамоавий ишлаш, тезкор қарор қабул қилиш, аҳолига сифатли ва самарали ёрдам кўрсатишдаги салоҳиятини намоён қилди.
🏅 Ғолиб ва фаол иштирокчилар танлов якунида диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, энг яхши деб топилган бригадалар “Республика босқичи”да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
📢 Нега бундай танловлар муҳим?
Бундай тадбирлар тез тиббий ёрдам соҳасида ишлаётган ходимларнинг билим ва маҳоратини ошириш, тезкор ҳолатларда самарали ишлашини таъминлаш, энг муҳими — аҳолига кўрсатиладиган ёрдамнинг сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.
🔔 Агар сизга ушбу тадбир ҳақида тўлиқ видеорепортаж ёки интервьюлар ҳам қизиқ бўлса — каналимизда қолинг!
RASMIY|LIVE|SPORT|TV