group-telegram.com/parkent_tongi/21041
Last Update:
#Жараён
Ўтган кунлар давомида туманимизда ёғиб ўтган қор айрим йўлларда, чекка ҳудудларда ҳаракатланишни бироз қийинлаштирган бўлиши мумкин.
Лекин кунни кун, тунни тун демайдиган фидойи инсонларнинг машаққатли меҳнати туфайли об-ҳавонинг ноқулай шароитида йўлларда ҳаракатланиш масаласидаги муаммолар тезда бартараф этиб борилмоқда.
Сиз лавҳада кўриб турган жараёнлар ўтган 2 кун давомида тасвирга олинган.
Туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонасининг ходимлари тунда ҳам марказий ва чекка ҳудудларнинг асосий ҳамда ички кўчаларини қордан тозалаб, қум аралашмаларини сепиб чиқди.
Маълумот учун айтганда туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жами 209 км. узунликдаги йўлда хизмат олиб боради.
Туманимизда қорли кунлар учун туз 1000 тонна, қум 1100 тонна захираси мавжуд.
Қиш кунларида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонасининг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.