group-telegram.com/shamsinurijodi/12826
Last Update:
#ТЕЛБА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
71-қисм
Моҳизар эътибор бермади.
- Моҳизар дедим..
-Бор териб кел, қайта менга буйруқ берганингни кўрмай,- Моҳизар жиддий гапирди.
-Зарифа буни жин чалиб кетганми?
Моҳизар қўлида капкир билан ошхонадан чиқди.
-Адабингни бераман ҳозир .
Гуламдон кетди. Ўша кеча Зарифа онаси ва синглисига барча гаони айтиб берди
-Шунча азоб кўрган қизим ахийри тузалибди. Тузалгани рост бўлсин. Зарифа яхшиям уни олиб кетибсан.
-Аллоҳнинг хар бир ишида ҳикмат бор.
-Ана ақлли бўпти бу ҳам, Гуламдон кесатди.
-Ундай эмас, Моҳизар телефонидан эшитиб, ўқиб сура ёдлаяпти. Қалбим ором олаяпти ёдласам деяпти.
-Бу энг яхши хабар бўлди.
💦💦💦
Аслан маʼноли сарътрлар ўқиб ўтирибди. Бирдан олдидан мана бу сўзлар чиқди.
“Севган аёлингиз учун дунёларни остун – устун қилишингизга ҳожат йўқ,
Унинг дунёсини бошига қулатманг, шу кифоя...
Севган аёлингизга бир-биридан гўзал ваъдалар беришингизни кераги йўқ,
Сиз билан боғлиқ ҳаёлларини ҳавога совурманг, шу етарли..
Севган аёлингизга севгингизни исботлашингизга ҳожат йўқ,
Сизга бўлган ҳадсиз ишончини оёқ остига олиб эзғиламасангиз, шу кифоя...
Уни кўкларга кўтариб иззат қилишингизга эҳтиёж йўқ,
Қалбини ишқдан масрур этиб, баҳтдан оёқларини ердан узсангиз, шу кифоя...
Қаҳ-қаҳа отиб кулдиришингизга ҳожат йўқ,
Совуқ эътиборингиз ила уни юм-юм йиғлатмасангиз, шу кифоя...
Унга жаннатларни ваъда қилишингизга ҳожат йўқ,
Садоқатсизлик қилиб, ҳаётини жаҳаннамга айлантирманг, уни сиз билан жаннатларда бирга бўлиш орзуси билан яшашини ўзи кифоя...
“
-Мени жаннатда ҳам бирга бўладиган аёлим бўласан Иншааллоҳ.
Аслан жума намозига шошиларди.
💦💦💦
Эртаси куни кечда кутилган совчилар уларни дарвозасини таққилатди.
-Қулчиликка келдик.
Аёллар ичкарига кириб кетишди. Аслан машинасига суянган кўйи ташқарида қолди. Аёллар жуда узоқ ўтиришмади. Дарров чиқишди. Кейин машина ўт олдириб уйга равона бўлишди.
-У оилани унут. Келин қилмаймиз, отаси қамалган экан.
-буни нима аҳамияти бор?
Давоми бор...
https://www.group-telegram.com/de/shamsinurijodi.com
BY ШАМСИНУР ижоди

Share with your friend now:
group-telegram.com/shamsinurijodi/12826