Telegram Group Search
#ЖАРАЁН

🚨Жиззах вилояти аҳолисини барқарор ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда.

Жиззах вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари Бахмал туманида янгидан барпо этилган “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотида ўрганиш ишларини амалга оширдилар.

Ўрганишлар жараёнида иншоотнинг технологик жараёни ҳамда лаборатория фаолияти ўрганилди.
Мутахассислар томонидан сувнинг кириш ва чиқиш нуқталаридан намуна олиниб, лаборатория шароитида синовдан ўтказилди.

Мазкур йирик ичимлик суви иншооти орқали Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл туманлари ҳамда Жиззах шаҳридаги 600 мингга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

#ЖИЗЗАХ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍211
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Тошкент вилоятида кўп қаватли уйнинг том қисми мулкдор томонидан ўзбошимчалик билан хонадонга айлантирилгани аниқланди.

Тошкент вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Ангрен шаҳри “Янгиобод” қўрғони ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари давомида кўп қаватли уйларнинг бирида уй-жойдан фойдаланиш тартибларига зид бўлган ҳолат аниқланди.

Жумладан, кўп қаватли уйнинг шифт қисми бузиб ташланиб, юк кўтарувчи конструкцияларга шикаст етказилган ҳолда зина ўрнатилгани, ушбу зина орқали том (чердак) қисмига ўзбошимчалик билан чиқиш йўли ташкил этилгани, шунингдек, том қисми хоналарга бўлиниб, яшаш учун мўлжалланган хонадонга айлантириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилаётгани маълум бўлди.


Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар шахсга нисбатан инспекция ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди

#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
3👍1
#ХАЛҚАРО_ҲАМКРОЛИК

🚨 Хабар берганимиздек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси делегацияси айни пайтда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.


Делегация аъзолари Цинхуа университетининг Чангпинг тадқиқот базаси вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

Цинхуа университети мазкур тадқиқот мажмуаси орқали мамлакатдаги энг йирик илмий марказлардан бири сифатида фаолият юритиб, кўп соҳали илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, қурилиш соҳасидаги йирик ҳажмдаги синовлар, инновацион технологияларни синовдан ўтказиш ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратади.

Ўзбекистон делегацияси учрашув доирасида тадқиқот базасидаги замонавий қурилма ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашув якунида томонлар қурилиш соҳасида илғор технологияларни жорий этиш, илмий-тадқиқот алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍21👏1
Тошкент вилоятида кўп қаватли уйнинг томини ўзлаштирган шахс жазоланди

У уйнинг шифтини бузиб, томга чиқиш йўлини қурган ва том қисмини хоналарга бўлиб, яшаш учун мўлжалланган хонадонга айлантирмоқчи бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/83428510

Kun.uz расмий канали
❤‍🔥1👍1👌1
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning YUNЕSKO Bosh konferensiyasi 43-sessiyasining ochilish marosimidagi nutqi

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на церемонии открытия 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the opening ceremony of the 43rd session of the UNESCO General Conference

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI
Photo
#ХАЛҚАРО_ҲАМКРОЛИК

🚨Делегация аъзолари Цинхуа университетининг Хавфсизлик фанлари ва муҳандислик мактаби вакиллари билан учрашдилар.


Учрашув давомида томонлар қурилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш, замонавий муҳандислик ечимларини жорий этиш, соҳадаги илмий ва амалий тажрибаларни алмашиш ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги соҳавий ҳамкорликни янада кенгайтириш, кадрлар малакасини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимларининг Цинхуа университетида амалиёт ўташ имкониятларини яратиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.


Маълумот учун: Цинхуа университети дунёдаги етакчи олий таълим муассасалари орасида илғор 20 талик рўйхатдан ўрин олган бўлиб, Хитой университетлари орасида биринчи ўринни эгаллайди. Ушбу таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари, инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича катта тажрибага эга.

Telegram|You tube|Instagram| Veb_Sayt
👍32👏1
2025/10/31 04:16:21
Back to Top
HTML Embed Code: