group-telegram.com/hidoyatov_bsh/764
Last Update:
Жаҳонда бизни улуғ аждодларимизнинг кашфиётлари ва бунёдкорликлари билан яхши танишарди, энди ёшларимизнинг илм-фан, спорт, ижод ва санъатдаги ютуқлари ҳам тиллардан тилларга кўчяпти. Уларга юзланиб, “Учинчи Ренессанс тўлқинини қарши олинг!” дегингиз келади. Шунинг баробарида, бошланган эзгу жараённи жадалроқ давом эттириш бурчи ҳам энг устувор вазифа сифатида аҳамият касб этмоқда.
Шу йил июндан бошлаб “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” (Uzbekistan: Land of Talents) ёшлар ҳаракатига старт берилмоқда. Ҳаракатнинг илк лойиҳаси сифатида, 5-10 июнь кунлари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида оммавий тадбирлар ўтказилади.
Тадбирларнинг марказий воқеаси – 5 июнь куни Абу-Дабида ўтадиган БАА-Ўзбекистон ҳамда 10 июндаги Ўзбекистон-Қатар ўйинларидир. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 га чиқишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ушбу ўйинлар 9 қаватли бино баландлигига тенг бўлган катта экранларда намойиш қилинади. Оммавий тадбирлар нафақат футбол томошасини, балки очиқ осмон остидаги концерт дастури ва мотивацион шоуларни ҳам ўз ичига олган. Мазкур лойиҳада 100 мингдан ортиқ ёшлар (16 ёшдан 40 ёшгача) қатнашиши кутилмоқда.
“Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшларни умумий ватанпарварлик ғояси остида бирлаштиради, уларга юксак натижалар сари интилишга рағбат беради. Зеро, эртамиз эгаларини жаҳоншумул мақсадлар билан яшаши, фаолият олиб бориши учун илҳомлантириш ва имкониятлар яратиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатларининг асосий мезонидир!
Facebook | Instagram
BY Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/hidoyatov_bsh/764