group-telegram.com/sheriylahzalar/9016
Create:
Last Update:
Last Update:
***
Ким дединг?
Мен сени танимайман КУЗ...
Кунларинг кунимнинг бегонасидир.
Куз деган фасл йуқ. Боғдаги маъюс
Вақт асли баҳорнинг вайронасидир.
Сарғайди баҳорда туғилган япрок.
Йул юриб, вақт кечиб тиниди анҳор.
Куз йуқ! Ўриндикда -чорбоғда бу чоқ
Мунғайиб ўтирар қариган баҳор.
Куз йуқ! Гарчи хазон ўтди хаёлчан,
Мезон дорларини фалакка осиб,
Куз йуқ...Баҳор билан видолашаман
Мавзун ҳолатини бағримга босиб.
О, кетсам бўларди шу хазон билан,
Жоннинг залворидан, қаранг, аридим.
Қаримоқ - қўрқмаслик бўлса ўлимдан,
Ҳа, мен ҳам қаридим, мен ҳам қаридим!
Қалбга томчи ёшдай тўкилди олам -
Руҳнинг руҳдан қуюқ қаъридадурман.
Куз йўқ (йиғлаяпман!)... Куз йўқдир (алам!).
Энди кузакдан ҳам наридадурман...
✍Усмон Азим
@sheriylahzalar
BY She’riy lahzalar

Share with your friend now:
group-telegram.com/sheriylahzalar/9016