group-telegram.com/Jizzax/151792
Last Update:
#Хотира
Бугун Умматов Абдували Тожиноровични барча яқинлари,оила аъзолари ака укалари опа сингиллари хотирлайдилар.
Умматов Абдували Тожинорович
1972 йил Шароф Рашидов тумани Учтепа маҳалласида туғилганлар.
Умрлари давомида тадбиркорлик билан шуғулланган. Афсус умрлари қисқа экан. Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин. Уларнинг пок хотираси
5 нафар фарзандлари жигарлари ва яқин ака укалари қалбида мангу яшайди.
Агар ҳаёт бўлганларида
52 ёшга кирар эдилар.(1972-2017)
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Соғинаман нетай Отажон,
Гоҳ тўламан сабримдан кетиб.
Юклигингиз билсам-да ҳамон,
Дейман ҳозир келарсиз кириб.
Нур ёғдирсин сизга Аллоҳим,
Жаннатларнинг турида бўлинг.
Фақатгина битта ўтинчим,
Тушларимда кўриниб туринг.
Мени етим қилган ўзингиз,
Бир бор кўрай қизил юзингиз,
Қаерларда қолган изингиз,
Тушларимга киринг Дадажон!
BY JIZZAXLIKLAR🇺🇿

Share with your friend now:
group-telegram.com/Jizzax/151792