group-telegram.com/olmaliqliklar/16691
Last Update:
Жаҳолатга қарши маърифат!
Олмалиқ давлат техника институтида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшлар онгида маърифатпарварлик ғояларини мустаҳкамлаш, уларни турли бузғунчи ғоялар ва нотўғри эътиқодлар таъсиридан асраш, маънавий баркамол шахс бўлиб етишишларига кўмаклашишдан иборатдир. Тадбирда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими раиси М. Минаварова, психологлар, маҳалла фаоллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар.
Чиқишлар давомида жаҳолат ботқоғига ботиб қолмасликнинг ягона чораси маърифатли бўлиш экани, маънавияти юксак ва миллий қадриятларига содиқ халқни ҳеч қандай ёт ғоялар енголмаслиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, тадбирда ёшларни ватанпарварлик, бағрикенглик ва маърифат йўлида фаол бўлишга ундайдиган фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
http://www.group-telegram.com/Olmaliqliklar




