group-telegram.com/chnizomiddinova/408
Last Update:
#СунъийИнтеллект
Америкада чиқадиган Chicago Sun-Times газетаси ўтган ҳафта ёзда ўқиш учун 15 та китоб тавсиясини эълон қилади. Рўйхатдаги китоблардан 5 таси мавжуд, 10 таси ҳали ёзилмаган, ёлғон маълумот бўлиб чиқади. Тавсияни кап-катта одам, ноширликда тажрибаси бор мутахассис сунъий интеллектга ёздиргани маълум бўлади.
“Summer reading list for 2025”да ер юзида йўқ, ҳали хомашёси ёзувчининг хаёлигаям келмаган китоблар номи келтирилади. Муаллифлар ҳам ҳайрон ўтирган бўлса керак — қачон ёзишга улгургандим бу асаримни деб...
Рўйхатни сунъий интеллект ёрдамида ёзувчи Марко Бускаля “тузган” ва хатони биринчи бўлиб пайқаган 404 Media'га “онда-сонда” СИ ишлатиб тураман, лекин матн, маълумотни доим текшираман, бу сафар текширмабман, узр, бор айб менда, нашрда эмас, дебди.
Сунъий интеллект ҳаётимизни осонлаштираётгани, айрим соҳаларда у сабаб вақт, маблағ тежалаётгани ва бошқа бир қанча қулайликлари борлиги рост. Лекин у юз фоиз ҳақ, тўғри ва ҳаққоний маълумотлар манбаи дегани эмас. СИ восита, холос.
P.S. Мен ҳар маънода сунъий интеллектга боғланиб бораётганлардан (яъни ўзи мустақил фикрламай, СИнинг ‘қарич-ўлчами’, ‘билими’, ‘кўзойнаги’ билан яшаётганлардан) қўрқаман...
@chnizomiddinova
BY Kanada orzusi
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/chnizomiddinova/408