group-telegram.com/doktorantlarofficial/5476
Create:
Last Update:
Last Update:
#Кадровик
Олий таълим профессор ўқитувчиларининг таътили қандай ҳисобланади? 1030 ҳисобга олинадими?
Олий таълим укитувчиларига таътил пули хисоблашда, 1030 карор буйича туланган 30-60 фоизли устамалар хам инобатга олинадими? Олдинги йиллар хисобга олинмас эди, яьни таътил вакти учун устмалар туланмас эди.
Келинг бирма-бир таҳлил қилиб ўтамиз. Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ўртача иш ҳақи тўланиши кафолатланади. (МК 233-м. ва МК 257-м., 1-қ.)
МК 257-модданинг 2-қисмига асосан Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимга ҳисобланган иш ҳақининг таркибига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган, солиқ солиниши лозим бўлган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда тўланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.
Бу ерда "барча даромадлар" деганда, тариф ставкалари (асосий маош), устамалар (шартнома асосида белгиланган), рагбатлантириш тўловлари, моддий ёрдамлар ва бошқа солиққа тортиладиган даромадлар назарда тутилади.Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2019 йилдаги 1030-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги низомга асосан Давлат ОТМларда профессор-ўқитувчиларга 30%, 50% ва 60% миқдорида устама ҳақлари жорий этилган. Ушбу устамалар лавозим маошига нисбатан ҳисобланади ва тўловлар меҳнат фаолияти натижалари асосида, яъни доимий ва тизимли равишда амалга оширилади.
Давлат ОТМларда профессор-ўқитувчиларга 30%, 50% ва 60% миқдорида устама ҳақлари жорий этилган.
Хулоса қиладиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг 1030-сонли қарори асосида ўқитувчиларга тўланадиган 30–60% устамалар – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, солиқ солинадиган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 257-моддаси талаблари асосида бу устамалар меҳнат таътили пулини ҳисоблашда ўртача иш ҳақига қўшилиши шарт.
@doktorantlarofficial
@doktorantlarofficial_group
BY Doktorantlar Official || PhD, DSc
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/doktorantlarofficial/5476