group-telegram.com/olmaliqliklar/16655
Last Update:
Соғлом ишчи — самарали меҳнат, соғлом жамоа — барқарор ривожланиш!
Ҳар қандай саноат корхонасида ишчи-ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши уларнинг саломатлигини асраш борасида муҳим аҳамият касб этади. Ишчи-ходимларнинг соғлом бўлиши ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашда катта рол ўйнайди.
Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда айни кунларда “Олмалиқметаллургқурилиш” трести раҳбариятининг 10-октябрдаги буйруғига асосан ишчи-ходимлар ОКМК томонидан мукаммал таъмирдан чиққан замонавий санитар қисмда тизимли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Кўрик давомида ходимлар ЛОР шифокори, невропатолог, терапевт, травматолог, кардиолог, дерматолог каби мутахассислардан тиббий тавсиялар олишмоқда.
Шунингдек, УТТ ва умумий қон таҳлиллари ҳам ўтказилиб, ҳар бир ходимнинг саломатлик ҳолати доимий назоратга олинмоқда.
Обид Саркаев,
Трест касаба уюшмаси қўмитаси раиси
http://www.group-telegram.com/Olmaliqliklar




