group-telegram.com/kosonsoyhokimligi/82993
Last Update:
🔰 Кузнинг ҳар бир куни имконият, бу имкониятдан унумли фойдаланиб даромадни кўпайтиринг!
📌 Косонсой туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларинингфермерларга
МУРОЖААТИ
👉 Ҳурматли фермерлар!
▫️Табиат қийинчиликларига қарамасдан, фермер ва деҳқонларимиз 3 731 гектар майдонда чигит қадаб, машаққатли меҳнатлар эвазига мўл ҳосил етиштирди.
Барчамиз яхши тушунамизки, шу кунларда кузатилаётган иқлим ўзгаришлари, баҳорни серёғин ва салқинлиги, кузда ҳаво ҳароратини кескин тушиб кетиши каби кўплаб синов ва қийинчиликларга қарамасдан, қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан пахтадан мўл ҳосил етиштириш – чинакам жасорат ва матонат намунасидир.
Халқимиз Сиздек миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимлари тимсолида ана шундай фидойи инсонларни кўради ва эл-юрт дастурхонини тўкин қилиш йўлидаги шарафли ва олижаноб меҳнатингизни юксак қадрлайди.
👉 Батафсил
BY Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

Share with your friend now:
group-telegram.com/kosonsoyhokimligi/82993