group-telegram.com/shamsinurijodi/19015
Last Update:
#МЕНГА_КЕРАКСАН
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
52-қисм
Ноза Рустамга қаради.
Рустам жойидан турди. Қоғозларини олди.
— Мен кетдим, бугун мажлис ўтказамиз Беҳруз ҳаммани йиғасан. Кеча Ноза билан анча нарсани режасини туздик.
- Буни янгилик деса бўлади. Энди офис янада кўркамлашиб кетарканда ?
- Насиб.
Рустам чиқиб кетди.
Ноза эса жим.
Беҳруз Рустам чиқиб кетишини кутди. Сўнг эшик ёпилгач, чуқур нафас олиб Нозанинг қаршисига ўтирди.
— Кечаги гапларим учун узр. Мен... Сизни чиндан кўргим келганди.
Йигит қизни кўзларига тикилди. Ноза титраб кетди.
- Сал узоқроқ туринг.
- Нега?
Беҳруз ҳайрон бўлди.
- Менга ноқулай.
- Ахир тўйимиз бўлади.
- Буни нима алоқаси бор? Ўзимга ноқулай .
Беҳруз асабийлашганча ундан узоқлашди. Лекин ичидан тошиб келган жахлни унга билдирмади.
-Бугун режалар қандай?
- Бир ҳафтада бўламан проектни тўлиқ чизиб. Кейин уни намойишини бошлаймиз.
- Ҳмм, яхши. Мен билан ҳамкорликка нима дейсиз?
- Бу нима деганингиз? Мен кредит оламан дедимку.
- Аммо ҳаммасини қопламайди дедингиз. Келинг эр-хотин бир ёқадан бош чиқарамиз. Мен сизни қўллайман. Етмаган маблағни ва қолган таъминотни бўйнимга оламан. Шундай қилсак қандай бўлади?
Чиндан Беҳруз жўяли таклиф айтди. Ноза олган кредит барибир тўлиқ қопламасди.
- Қандай бўларди? Қанддек бўлади. Розиман.
- Унда қўл ташланг.
Ноза ийманибгина қўлини берди. Беҳруз оппоқ, нозик қўлларини қўйиб юборишни истамасди.
Беҳруз Нозанинг қўлини бир лаҳза ушлаб қолди. Қиз эса ўзини йўқотиб қўйгандек бўлди. Юраги яна шошиб урар, негадир унинг бу эркалигини рад эта олмасди. Аммо тезда ўзини қўлга олди.
— Бўлди, ҳамкормиз энди. Ишга ўтамизми? — деди қўлини аста тортиб оларкан.
Беҳруз жилмайди. — Ишга ўтамиз, лекин бир шарт билан.
— Яна нима шарт?
— Ҳар куни эрталаб бирга қаҳва ичамиз. Қандай, келишдикми?
Ноза кулиб юборди. Бу илк маротаба эди — юракдан, самимий кулги эди бу.
— Қаҳвани ўзим тайёрлайман, сиз олиб келасиз.
— Келинликни, бошлаб юборасизми! — деди Беҳруз ўрнидан тураркан.
Нозанинг юзларига қизиллик югурди.
Давоми бор...
https://www.group-telegram.com/kr/shamsinurijodi.com
BY ШАМСИНУР ижоди

Share with your friend now:
group-telegram.com/shamsinurijodi/19015