group-telegram.com/madina_miytan/2682
Create:
Last Update:
Last Update:
Бахтли муносабатларнинг энг муҳим мезони севги эмас.
Балки, мулоқот сифатидир.
Севги жуда кучли бўлиши мумкин, аммо муносабатлар барибир бахтсиз бўлиши мумкин. Соғиниш, азобланиш, ёнма-ён бўлишни исташ мумкин аммо, шу билан бирга гапиришни, эшитишни, келишишни билмаслик мумкин.
Мулоқотнинг сифатли бўлиши, бу қандайдир туғма ўзаро бир-бирига "мослик" ҳақидаги гап эмас.
Бу – кўникма.
Уни исталган ёшда, ҳар қандай жуфтликда, ҳатто оғриқли хафагарчиликлар ва хатолардан кейин ҳам шаклантириш, ривожлантириш мумкин.
Биз жуфтликда мулоқот сифати бор ёки йўқлигини қандай биламиз?
👇қуйидагилар бўлганида:
✓ Ўзингнинг заиф томонларингни масхараланиш ёки эътиборсиз қолиб кетишидан қўрқмасдан шеригинг билан бўлишиша олсанг.
✓ Жанжаллашиш бемалол мумкин, но бунда бир-бирингни йўқ қилар даражада эмас.
✓ Тахмин қилмасдан, пол очмасдан очиқчасига сўрашни билиш.
✓ Умумлаштиравермасдан (жуда кўп мижозларимда айнан шу хатоси доимий келишмовчиликка олиб келганини кузатаман) аниқлик киритишни билиш.
✓ Тўпламасдан, балки дарҳол муҳокама қилишни билиш.
✓ Авваллари тайёр бўлмаган (тайёрмасмисан, кечиктириш кк вазиятни оғирлаштирмасдан, бунинг учун аввало тайёр эмаслигини тан олишни ўрганиш керак) мавзуларга қайтиш мумкин.
✓ "Сени тушунмадим" ёки "Ҳозир сени эшитишим қийин" деган гаплардан қўрқмаслик.
Бахтли жуфтлик дегани ҳеч муаммолари йўқ жуфтлик дегани эмас. Бахтли жуфтлик тирик, ҳақиқий, хавфсиз алоқага эга бўлган жуфтликдир. Гапиришни ва эшитилишини биладиган жуфтлик.
Агар сизга бир-бирингиз билан гаплашиш ва бир-бирингизни эшитиш қийин бўлса – бу муносабатларингизга ҳукм (барибир бизда ўхшамацди, яхши ёки ёмон дейишга шошманг) эмас. Бу мулоқат сифатини яхшилаш учун ўрганиш вақти келгани ҳақидаги сигналдир. Айблашларсиз, тахминларсиз, яширишларсиз.
Ўрганиш керак:
✓ Аниқ ва хотиржам гапиришни, эшитилиш учун.
✓ Сўзлар ортидаги ҳис-туйғулар ва эҳтиёжларни эшитишни.
✓ Ҳатто оғриқ тўпланган жойда ҳам алоқани тиклашни.
P. S. Буларнинг барчасини ўрганиш мумкин ва керак.
Ўрганмоқчимисиз?!
Бемалол, жуфтингиз бмлан биргаликда менга мурожаат қилиш имкониятини бераман сизларга👥
Софья Цейтлиннинг фикрларини тушунарлироқ бўлиши учун бироз ўзбекона жумлалар билан бойитиб сизларга улашдим🤡
@madina_miytan
BY Madina Miytan
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/madina_miytan/2682