Telegram Group & Telegram Channel
ЎТМИШ ЮКЛАРИ ВА ИЧКИ ЎСИШ: ВОЯГА ЕТИШ ТАНЛОВИ

Баъзан инсон руҳиятининг чуқур қатламларида ўтмишнинг, хусусан ота-онамиз билан бўлган муносабатларнинг излари сақланиб қолади. Бу излар ҳатто вояга етган ёшда ҳам, кундалик ҳаётдаги майда келишмовчиликлар ёки ички эътирозлар шаклида ҳам намоён бўлиши мумкин.

Масалан, баъзида ота-онанинг фарзандидан муайян "образ" ёки "идеаллик" кутиши (ҳатто фарзанд вояга етгач ҳам), унинг "Мен энди мустақил қарорлар қабул қила оламан,"- деган истагига эътиборсизлиги ички норозиликларига сабаб бўлади. Бундай вазиятлар кўпинча оддийгина эътибор ва эътирофга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, баъзида кулгили, баъзида эса асабга тегадиган даражада давом этавериши мумкин.

Бу каби оддий бир мисол, аслида, ота-она ва фарзанд истакларининг ҳамиша ҳам бир хил бўлмаслигининг енгил, аммо чуқур ўйлантирувчи томонларининг бир кўриниши. Яъни, қандайдир чуқур травматик муносабатларга мисол эмас.

Аммо, баъзи инсонларда шундай бир тушунча мавжудки, гўё уларнинг ҳаётидаги қийинчиликлар, айниқса ота-она томонидан берилган травмалар бошқаларникидан анча оғирроқ ва мураккаброқ бўлиб, бу уларга бошқалардан кўра кўпроқ азоб чекишига "маънавий ҳақ" берадигандек туюлади. Жудаям ҳаётида бўлиб ўтганларини драмалаштириб катострофа даражасида баҳолашни давом эттириб яшашни танлайди. Ваҳоланки, деярли ўхшаш вазиятларни бошдан ўтқазган бошқасининг травмаларини эшитса, уларникини қадрсизлантиради.

Бундай фикрлаш шахсни ўтмишга боғлаб қўяди ва доимий айблаш, нолиш ҳолатида яшашга ундайди. Улар ўз тақдирларидаги синовларни бошқаларникидан азоби ноёб ва оғир деб ҳисоблаб, гуноҳкорни кечирмасликка ва бир умр ўтмишни ковлаб, нолиб яшашга фақат ўзларигина ҳақлидек тутадилар. Афсуски, бундай яшаш инсонни тўлақонли яшашига халақит беради, қанча узоқ кўтариб юрса шунчалик кўп психологик ҳолатига ҳам, жисмоний ҳолатига ҳам зарар бераверади.

Ҳақиқатан ҳам, ҳаётда ота-оналар томонидан фарзандларга берилган шунчалик оғриқли травматик тажрибалар (жисмоний, руҳий зўравонлик ва бошқалар) бор-ки, уларни тинглаш мутахассисни ҳам охир эмоционал ҳолатга олиб келади. Яъни, бу ерда уларни оқлаш эмас постдан мақсад. Дейлик,ўз қизига жисмоний зўровонлик қилганлар тарихини эшитиш ёки жинсий зўровонликларни ҳазм қилиш ҳар қандай инсонга осон эмас.

Бироқ, агар инсон вояга етган ёшда бўлса-да, бу оғриқларни таҳлил қилиб, тушуниб етганидан кейин ҳам нолишда, ёзғиришда ва аламзада бўлиб яшашда давом этишни қайта қайта танлайверса... Бу вояга етишга интилмасликнинг белгиси бўлиши ҳам мумкин. Аслида, бундай танлов шахснинг ўз ҳаёти учун масъулият олишдан қочиши ҳисобланади. Шуни унутмаслик керакки, бундай инсонларнинг аксарияти оилали ва фарзандли бўлгач, ота-онасининг унга қилганларини бевосита такрорламасада, ўзларидаги ҳал қилинмаган муаммолар туфайли фарзандларига билмаган ҳолда бошқа турдаги травмаларни бериб улғайтиришади. Яъни, ички оғриқлари сезилмасада, уларнинг таъсири оила аъзоларига билвосита зарар етказиши мумкин.

Машҳур психолог Карл Густав Юнгнинг бу борада чуқур фикрлари бор:
"Ота-она ёки бобо-бувилар фарзандга нисбатан қанчалик хатолар қилган бўлишидан қатъий назар, чинакам вояга етган инсон бу хатоларни ўзининг тақдирининг бир қисми сифатида қабул қилади, яъни уларни борлигича ҳисоблайди. Фақатгина номаъқул шахс бошқаларни айблаш билан машғул бўлади, аслида улар бошқаларни ўзгартириш имкониятига ҳам эга эмас. Вояга етган инсон эса ўз хатоларидан сабоқ олади. У ўзидан сўрайди: - Мен кимман ўзи, мен кимман-ки буларнинг ҳаммаси мен билан содир бўлиши керак эди? Ва, тақдирига боғлиқ саволга жавоб топиш учун у ўз қалбига назар солади."

Ўтмиш юкларидан озод бўлиш, ички ўсиш ва ўз ҳаётининг масъулиятини ўз қўлига олиш ҳар бир инсоннинг танловидир. Ўзингизга савол беринг, жавобни эса ичингиздан топинг. Нафрат, алам ва барча хафагарчиликларнинг сабабчисини объектив таҳлил қилиб, улардан озод бўлиш – бу сизнинг танловингиз. Ёки бу юкларни узоқ йиллар кўтариб яшаш, ёки ўзингизда куч топиб, уларни енгиш, ёхуд бир умр ёзғириб яшаш – қарор сизники.

Бу йўлда сизни психологик қўллаб-қувватлашга тайёрман🧘‍♀️
@madina_miytan
11

group-telegram.com/madina_miytan/2686
Create:
Last Update:

BY Madina Miytan

Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260

Share with your friend now:
group-telegram.com/madina_miytan/2686

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

"We as Ukrainians believe that the truth is on our side, whether it's truth that you're proclaiming about the war and everything else, why would you want to hide it?," he said. In February 2014, the Ukrainian people ousted pro-Russian president Viktor Yanukovych, prompting Russia to invade and annex the Crimean peninsula. By the start of April, Pavel Durov had given his notice, with TechCrunch saying at the time that the CEO had resisted pressure to suppress pages criticizing the Russian government. Since January 2022, the SC has received a total of 47 complaints and enquiries on illegal investment schemes promoted through Telegram. These fraudulent schemes offer non-existent investment opportunities, promising very attractive and risk-free returns within a short span of time. They commonly offer unrealistic returns of as high as 1,000% within 24 hours or even within a few hours. At this point, however, Durov had already been working on Telegram with his brother, and further planned a mobile-first social network with an explicit focus on anti-censorship. Later in April, he told TechCrunch that he had left Russia and had “no plans to go back,” saying that the nation was currently “incompatible with internet business at the moment.” He added later that he was looking for a country that matched his libertarian ideals to base his next startup. Either way, Durov says that he withdrew his resignation but that he was ousted from his company anyway. Subsequently, control of the company was reportedly handed to oligarchs Alisher Usmanov and Igor Sechin, both allegedly close associates of Russian leader Vladimir Putin.
from us

Telegram Madina Miytan
FROM American