group-telegram.com/madina_miytan/2689
Last Update:
Кўрсатилган юксак ишонч ва фаол мурожаатларингиз учун барчангизга чуқур миннатдорчилик билдираман🙏
Яқинда эълон қилинган бепул демо-сессияларга бўлган қизиқиш ва талаб кутилганидан анча юқори бўлди – режадаги 10 тадан ташқари яна 5 нафар юртдошимизга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлдим. Бундан жуда хурсандман ва билдирилган ижобий фикр-мулоҳазаларингиз учун алоҳида ташаккур айтаман.
Мурожаатлар сонининг кўплиги сабабли, ҳозирча бу ердаги бепул демо-сессиялар ҳақидаги эълонни вақтинча олиб ташлашга қарор қилдим.
Бироқ, бу сиз учун янги имкониятлар эшигини ёпмайди, аксинча, янада яхшиланган хизматга замин яратди.
Келгусида демо-сессияларни барча учун доимий ва алоҳида бепул хизмат сифатида йўлга қўйишни режалаштиряпман. Бунинг учун иккала томон учун ҳам қулай ва мукаммал тизимни ишлаб чиқиш устида ишлайман. Бунда менинг вақтимни самарали режалаштириш ва мижозларга максимал қулайлик яратиш, шунингдек, дастлабки ишончли ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратиш мақсад қилдим.
Аввал ҳам демо-сессиядаги вазифалар 1-консультацияга қўшимча 20 дақиқа ажратиш ёки дастлабки маълумотларни телеграм орқали ёзма ёки овозли хабарлар кўринишида олиш орқали амалга оширар эдим. Бу иккала томоннинг бир-бири билан танишув вақтини тежашга хизмат қиларди.
Янги тизим устида ишлар якунлангач, албатта, сизларни хабардор қиламан. Ишончингиз учун яна бир бор ташаккур!
Ҳурмат билан,
@madina_miytan
BY Madina Miytan
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/madina_miytan/2689