group-telegram.com/madina_miytan/2697
Last Update:
✍️ Биз нодон ва аҳмоқ бўлишни истаймизми? – Ўзимизга берадиган энг муҳим савол.
Албатта, йўқ. Одатда деярли барчамиз ўзимизни ақлли ҳисоблаймиз. Афсуски, бугунги ахборот асрида турли маълумотлар, фикрлар ва "фактлар" кўз ўнгимиздан сувдек оқаяпти. Табиийки, баъзи фикрларни, маълумотларни ўқиб, уларни нотўғри талқин қилаётган ёки илмий асоссиз фикр билдираётганларга нисбатан салбий муносабатда бўлиш, уларни ахборот майдонидан четлатишни истаймиз.
Нега шундай қилгимиз келади?!
Албатта, тафаккури тиниқ инсонга бунақа фикрлаш ва маълумотларни улашаётган одамга нисбатан муносабат, унинг шахсий ғаразлари ёки ўз эътиқодларига асосланмаган бўлади. Кимнингдир қай даражада ҳаққоний эканини англаш, бу аввало бизнинг тафаккур тарзимизга боғлиқ. Айнан шу сабаб, ақлли ва тафаккури тиниқ профессионал инсонлар бизга қуйидагиларни ўргатишади:
🧠 Ақл ва тафаккурнинг асослари:
1. Факт: бу - соф маълумот, эмоциядан холи. Фактлар объектив бўлади, улар бизнинг ҳис- туйғуларимизга боғлиқ бўлмайди.
2. Фикр: бу - маълумот устига +(қўшилган) шахсий тажриба. Ҳар кимнинг фикри унинг шахсий дунёқараши ва ўтмиши билан шаклланади.
3. Нодонлик: бу – етишмаётган маълумотлар туфайли пайдо бўлган фикр. Бизда бирор нарса ҳақида билим ва маълумот кам бўлса, фикримиз ҳам шунга яраша ноқиc бўлади.
4. Аҳмоқлик: бу – фактни инкор қилувчи фикр. Энг хавфлиси шундаки, бизга объектив фактлар аён бўла туриб, уларни четга суриб, ўз фикримизда туриб олишимиз.
📈 Биз қайси йўлни танлаймиз?
Ахборотга тўлиб-тошган дунёда, танлов бизнинг қўлимизда. Биз ақлимиз билан фактларни саралаб, ўз фикрларимизни шунга мослаб оламизми, ёки атрофдаги эмоционал ва субъектив "ҳақиқатлар"га эргашиб, фикрлашимизни ҳам нодонлик ва аҳмоқлик сари етаклаймизми?
Ҳар бир инсон ўз ҳаётида, ўз тафаккури ва келажаги учун масъул. Танлов доимо сеники. Ақлни ишлат, фактларга суян, ва ҳар бир маълумотни танқидий кўз билан кўришдан тўхтама!
#танқидий_тафаккур #факт_ва_фикр #ақл #нодонлик #аҳмоқлик #онг #маълумот #психология #саморазвитие
@madina_miytan
BY Madina Miytan

Share with your friend now:
group-telegram.com/madina_miytan/2697