Telegram Group & Telegram Channel
Ҳаммангизга хайрли бозор куни!

Шу ҳафта ишим кўпайиб соцсетга ҳам кўп вақт бўлмади, кеча кечки пайт ва бугун ғийбааат излаааб кирсААм росса миллий, диний, ахлоқий ва сиёсий жанглашиш майдони бўлибди🤡

Ҳай майлаш, ҳазил ўз йўлига-ю, ўзаро дунёқарашлар ва фикрлар кураши бўлгани ҳам яхши. Бир пайтлар одамларимиз ягона ғоя атрофида бирлашишган ва ўзининг индивидуал асл истаги ҳақида ёки ўзига тегишли қадриятлар тизими ҳақида ўйлашга, фикрлашга ҳожат (ёки имкон) ҳам бўлмаган. Ҳозир эса фикр эркинлиги "авжида" бўлган бир босқичдан ўтаяпмиз. Хуллас, унақасигаям бунақасигаям яшашнинг ўзига яраша +/- лари бор.

Ижтимоий тармоқдами ёки реал ҳаётдами, ўз фикрларимизни ҳимоя қилишнинг ҳам ўз ўрни бор, яъни фойдали томонлари кўп. Чунки, ҳеч нарса демасликдан кўра, ўз қарашини билдириш яхшироқ.

Турли постлар ва изоҳларни ўқиб, бир нарсани ўйлааб қолдим : ҳар бир инсон ўз ҳаётида МУҲИМ деб билган нарсалардан келиб чиқиб фикр билдиради. Баъзиларнинг бақир-чақирдек туюлган фикрлари ҳам, улар учун энг муҳим бўлган қадриятлар билан боғлиқ. Кимгадир Чорвоқдаги сув муаммоси, кимгадир Исроил-Фаластин масаласи, яна кимгадир эса концертдаги қўшиқчининг кийими муҳимроқ.

Сиз учун ҳаётда энг муҳими нима?
Борми, энг муҳимларизни аниқ ва равшан белгилаб турадиган ўзингизгагина тегишли бўлган қадриятлар тизимингиз?

✍️Мен учун ҳаётда энг муҳими нима?- деган саволга ўзимнинг жавобимни ҳам ёзиб кетай...

Мен учун энг муҳими – инсоннинг айнан ўз ҳаётини яшай олиш қобилияти, бошқа бировникини эмас. Бошқача айтадиган бўлсам, менга қачонлардир сингдирилган ёки ҳозир ҳам сингдирилаётган баъзи нарсалар қанчалик жозибали кўринмасин, уларга эргашмасдан, ўзимнинг шахсий қадриятларимни шакллантира олишим, ривожлантира олишим.

Аввало, ҳар бир инсон ўзининг соф инсоний жиҳатдан ким эканлигини билиши шарт деб биламан, ундан кейингина миллий, сиёсий, диний қарашлар доирасидаги ўрнини тўғри англаши мумкин.

Агар ўзимнинг соф инсоний жиҳатларимни билмасам, мен учун фақатгина миллий, сиёсий ёки диний қарашларим ҳақиқий бахтни ёки мақсад-мазмунларимни тўла тўкис бермаслиги мумкин. Аввало инсонлик, кейин бошқаси…

Ана шундагина бошқаларнинг қадриятлари, ҳатто бизга ақлсизлик ёки нотўғридек туюлса ҳам, уларни ҳурмат қилишимиз кераклигини тушунамиз. Бизга берилган қисқагина ҳаётимизни ўзимизнинг чала ёки хом бўлган қарашларимизни бошқаларга мажбуран сингдиришга сарфлашдан кўра, ўзимизни "зуваламизни пишитганимиз" яхшимасми😊

P.S. ижтимоий тармоқларда ўз фикрини қатъий ҳимоя қиладиган, "мени фикрлаш тарзим тўғри, менинг ахлоқим энг гўзал ахлоқ" дейдиганларнинг борлиги ҳам яхши. Чунки, "дунёни сув босса, ўрдакка не ғам" қабилидагилар уларни кўриб, фикр юритишга миясини бироз бўлсада ундайди. Хуллас, турли хил қарашларнинг бўлиши яхши. Ниҳоят, ана шундай баҳслар, бақир чақир, ёқа йиртишлар орқали ҳамма бошқаларнинг қарашларини ҳурмат қилишни ўрганади.

#бозор_куни_ҳангомалари
@madina_miytan
7

group-telegram.com/madina_miytan/2706
Create:
Last Update:

BY Madina Miytan

Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260

Share with your friend now:
group-telegram.com/madina_miytan/2706

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Following this, Sebi, in an order passed in January 2022, established that the administrators of a Telegram channel having a large subscriber base enticed the subscribers to act upon recommendations that were circulated by those administrators on the channel, leading to significant price and volume impact in various scrips. This provided opportunity to their linked entities to offload their shares at higher prices and make significant profits at the cost of unsuspecting retail investors. On December 23rd, 2020, Pavel Durov posted to his channel that the company would need to start generating revenue. In early 2021, he added that any advertising on the platform would not use user data for targeting, and that it would be focused on “large one-to-many channels.” He pledged that ads would be “non-intrusive” and that most users would simply not notice any change. "He has kind of an old-school cyber-libertarian world view where technology is there to set you free," Maréchal said. Ukrainian President Volodymyr Zelensky said in a video message on Tuesday that Ukrainian forces "destroy the invaders wherever we can."
from us

Telegram Madina Miytan
FROM American