group-telegram.com/parkent_tongi/21310
Last Update:
#Шукуҳ
Анъанага кўра, ҳар йили туман ҳокимлиги томонидан “Ёшлар боғи”да Янги йил байрам тадбири ташкил этилди. Бу табиий албатта.
Чунки, Янги йил байрамида болажонлар эртак қаҳрамонлари билан ўйнаб, Қорбободан совға олишни истайди.
Болалик оламининг ўзига хос орзиқиб кутилган байрамини эса юқори савияда ўтказиш уларда эзгуликка интилиш, доим яхшилик улашишга ундайди.
Ўсиб келаётган авлод қанча кўп байрамларни нишонлашни ўрганса, улар қалбида Ватанга садоқат шунчалик мустаҳкамланиб бораверади.
Айни жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида Янги йил байрами муносабати билан “Ёшлар боғи”да тантанали тадбир ўтказилди.
Янги йил шодиёналарида туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Концерт дастурларида эса туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган байрам томошалари намойиш этилди.
“Ёшлар боғи”га келган туманимиз аҳолисига ҳақиқий байрам кайфиятини улашиш мақсадида турли эртак қаҳрамонлари, Қорбобо, Қорқиз ва Ялмоғиз образларининг ижроларига кенг ўрин берилгани болажонларга хурсандчилик бағишлади.