group-telegram.com/sirdaryo_vbb/11724
Last Update:
Янгиер шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди
Давлатимиз раҳбари ҳузурида 2024 йил 18 январь куни “2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар” муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда божхона органларига юклатилган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида божхона ходимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари Янгиер шаҳрида жойлашган “Yangiyer Flour Trading”, “Cristall Almaz Group” МЧЖда бўлиб, корхоналарни озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш лойиҳалари билан яқиндан танишилди.
“Yangiyer Flour Trading” МЧЖнинг қиймати 1 миллион АҚШ долларлик мазкур лойиҳа доирасида талаб юқори бўлган 5 турдаги макарон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
“Cristall Almaz Group” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 3,5 миллион АҚШ доллар бўлган ун маҳсулотини ишлаб чиқариш мақсадида янги тегирмон қурилмоқда.
Бу каби лойиҳаларнинг ишга туширилиши мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш салоҳиятининг ортишига хизмат қилиб, янги иш ўринларининг яратилишига замин бўлади.
Ўрганиш давомида божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ва амалдаги божхона имтиёзлари юзасидан тушунчалар берилиб, божхона йўналишидаги масалалар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Telegram | Facebook
BY Sirdaryo viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/sirdaryo_vbb/11724