group-telegram.com/parkent_tongi/23382
Last Update:
#Мулоқот
Заркент ҳудудидаги “Паркент ижод уйи”да бир гуруҳ зиёлилар ва ёшлар ўртасида учрашувлар ташкил этилди.
Хусусан, “Ижодкор ёшлар билан учрашув”, “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”, “Уч авлод учрашуви”ларида Президентимизнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев, Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Қудратов, Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир ва прокурор Жасурбек Ҳайитбоев, ИИБ бўлими бошлиғи Азизбек Алиасқаров иштирок этди.
“Паркент ижод уйи”да жам бўлган ёш истеъдод эгалари томонидан ўзбек ва хорижий жанрларда куйлар ижро этилди. Ёш мусаввирлар ўзларининг ижод намуналарини меҳмонлар эътиборига ҳавола этишди.
Шунингдек, ижодкор ёшлар билан халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди.
Унда ёш истеъдод эгалари Маҳмуд Тоирнинг шеъриятга бўлган меҳр-муҳаббати, юрт, халқ ва инсоният тақдирига дахлдор асарларида илгари сурилган ғоялари ҳақида суҳбатлашишди. Шоирнинг юксак бадиий тафаккури, бой ҳаётий тажрибаси ёш ижодкорларда катта таассурот қолдирди.
Учрашувда берилган самимий маслаҳатлар, ўқилган шеърлар ва адабий мулоҳазалар ёшларни фидойиликка, изланишга, миллий қадриятларга садоқат билан хизмат қилишга руҳлантирди.
Шундан сўнг “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Раҳбарлар ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқотларда йигит-қизлар ташаббусларини билдиришди.
“Уч авлод учрашуви”да эса катта ҳаётий тажрибага эга нуронийлар ёшларга сабр-тоқат, ҳалол меҳнат қилиш, тинчликни асраб-авайлаш, ҳамиша элу юрт корига ярашдек эзгу ишлар билан банд бўлиш ҳақида ўзларининг маслаҳатларини беришди.
Катта авлод вакилларининг босиб ўтган ибратли умр йўлидан руҳланган ёшлар мулоқотлар давомида ўз келажагига янада масъулият билан қараши зарурлигини чуқурроқ тушунишди.