group-telegram.com/daryo_live/35709
Last Update:
Ўзбекистонда 1 декабргача интернет сифатида пасайиш (ҳа, ҳозиргисидан ҳам баттар) кузатилиши мумкин ва бунга «Ўзбектелеком»нинг алоқаси бор
Ўзбекистонда 1 декабргача бўлган муддатда интернет хизматлари сифатида пасайиш кузатилиши мумкин. Бу ҳақда шу вақтгача ҳам интернет хизматлари сифати жуда бир юқори бўлмаганидан бехабар кишидек «Ўзбектелеком» хабар бермоқда.
Бу сафарги интернет хизматлари сифати пасайишига расман «Ўзбектелеком» сабабчи, айнан у алоқадор. Чунки, компания сайтида берилган ахборотга кўра, 1 декабргача бўлган муддатда «Ўзбектелеком»нинг Халқаро пакетли коммутация маркази ва маълумотлар узатиш тармоқлари сиғимини кенгайтириш бўйича лойиҳа доирасида тармоқ модернизацияси бўйича техник ишлар олиб борилади.
«Ўзбектелеком» бу билдиришномасини расмий сайтининг бош саҳифаси энг тепасида катта ҳарфлар билан доимий туриши лозим бўлган гап билан тугатган: «Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!». Окей, агар 1 декабрдан бошлаб интернет сифати ростдан ҳам сезиларли ўсадиган бўлса, бу ноқулайликларни кўрмагандек бўлиб кетамиз, узрларга ҳам ҳожат қолмайди.
Шу, бир савол қийнаяпти-да: 1 декабрдан YouTube ва Facebook’нинг Ўзбекистондан очилиши билан боғлиқ муаммолар ҳам барҳам топармикин? Биламиз, бунга «Ўзбектелеком»нинг алоқаси йўқ — умуман кимга алоқадор бўлса, ўшандан сўраяпмиз-да. АКТ вазири ўринбосари тахмин қилганидек, ноябрь охиридан вазият ўнгланса, ростдан ҳам ёмон бўлмасди, очиғи.
https://www.group-telegram.com/joinchat-AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
BY Daryo — LIVE

Share with your friend now:
group-telegram.com/daryo_live/35709