group-telegram.com/yuristlar_maslahati/6506
Last Update:
Атроф муҳитга таъсири юқори бўлган I ва II даражали корхоналарга алоҳида талаблар қўйилмоқда.
Атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини сифатли юритиш учун атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифаларга мансуб хўжалик юритувчи субъектларга:
👉 атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш;
👉 юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш;
санитар ҳимоя зоналарини автоматик стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш бўйича мажбуриятлар юкланганди,
Бундан ташқари:
атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифаларга мансуб хўжалик юритувчи субъектларда ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотлари ўрнатилганлиги, шунингдек, санитар ҳимоя зоналари автоматик кузатув постлари билан жиҳозланганлигини текшириш тадбирлари Экология вазирлиги томонидан назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан олдиндан келишмасдан ўтказилади. Бунда ваколатли орган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали текширув бошланган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида мажбурий равишда хабардор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.11.2024 йилдаги 783-сон
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
BY YURIST MASLAHATI
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/yuristlar_maslahati/6506