group-telegram.com/AOKA_Surxondaryo/13821
Last Update:
📸 Рухсатсиз суратга олиш ва тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ҳозирги рақамли асрда инсон тасвири – бу шунчаки сурат ёки видео эмас, балки шахсий ҳаётнинг ажралмас қисми. Ҳар кимнинг расми, видеоёзуви ёки уни аниқлашга имкон берувчи тасвирий объектлардан фақат унинг розилиги билангина фойдаланиш мумкин.
Фуқаролик кодексига киритилаётган ўзгартиришга кўра, шахс рухсатисиз унинг тасвирини олиш, ундан фойдаланиш ёки тарқатиш тақиқланади. Ушбу қоидага риоя қилмаслик ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва тегишли чоралар кўрилади.
Агар бирор шахс рухсатисиз унинг тасвиридан фойдаланса, унга БҲМнинг 5 дан 20 бараваригача жарима солиниши мумкин. Агар бундай ҳуқуқбузарлик яширин техник воситалар ёрдамида амалга оширилса, БҲМнинг 10 дан 40 бараваригача жарима белгиланиши ва фойдаланилган техника воситалари мусодара қилиниши мумкин.
Мисол: Дўстингиз сиз билан бирга тушган суратни рухсатингизсиз ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Ҳозирда кўпчилик буни одатий ҳол деб қабул қилади, аммо ушбу қонун қабул қилинса, бундай ҳаракат шахсий ҳуқуқларнинг бузилиши сифатида баҳоланади. Сиз дўстингиздан суратни олиб ташлашни талаб қилишингиз, агар у рад этса, суд ёки тегишли органларга мурожаат қилишингиз мумкин.
🌐 https://www.group-telegram.com/sg/AOKA_Surxondaryo.com
BY АОКА | Сурхондарё
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/AOKA_Surxondaryo/13821