“Бизнесни ривожлантириш банки” 132 мингдан ортиқ фуқарони тадбиркорликка жалб қилди
Бу ҳақда банк томонидан ўтказилган “Маҳаллабай ишлаш тизими: натижалар ва режалар” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Айни пайтда банкка бириктирилган 614 та маҳаллада 232 та маҳалла банкири ва 614 та ёрдамчи агент фаолият юритмоқда. Улар томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 214 мингдан зиёд фуқаро даромадли меҳнат билан таъминланиб, 132 минг 137 нафар аҳоли тадбиркорликка жалб этилган.
Бизнесни ривожлантириш банкига бириктирилган маҳаллаларда 22 мингдан ортиқ микролойиҳа амалга оширилиб, 45 мингга яқин иш ўрни яратилган. Шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 3,4 трлн сўмдан зиёд кредит маблағлари йўналтирилган.
Бундан ташқари, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш”, “Бизнесга биринчи қадам” ва “Маҳалла лойиҳаси” дастурлари доирасида жами 1,5 трлн сўмлик кредитлар ажратилган.
➡️Батафсил
Реклама

👍16👎10🔥8🤔6
Марказий банк раиси нималар деди?
Марказий банк бугун асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Охирги марта асосий ставка шу йилнинг 25 мартида 0,5 фоизга кўтарилган эди. Шундан бери ўзгаргани йўқ.
Марказий банк раиси Тимур Ишметов айтишича, аввалги йиғилишларда асосий ставкани кўтариш масаласи кўриб чиқилган, бу сафар эса фақат битта вариант кун тартибида бўлган — ўзгаришсиз қолдириш.
Бу регулятор инфляцияни 5 фоизга тушириш йўлида қатъий пул-кредит сиёсатига содиқ қолаётганини билдиради.
Асосий ставка камида яна 3-4 ой ўзгармасдан қолса керак.
Ишметов сўм мустаҳкамланишининг ижобий жиҳатларини ҳам санаб ўтди. Кучли миллий валюта ташқи қарзга хизмат кўрсатишни арзонлаштирди.
Сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши ортида давлат қарзи бўйича 1,3 трлн сўм, корпоратив қарз бўйича 3,6 трлн сўм иқтисод қилинган.
Яқинда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги банклар иккиламчи санкцияларга учради.
МБ раиси улар орасида Ўзбекистон банклари йўқлигига ҳам муносабат билдирди:
Бундан ташқари, Ишметов Ўзбекистон Россия олтинини реэкспорти билан шуғулланмаслигини қатъий таъкидлади.
Бир кун аввал Тимур Ишметов Franklin Templeton компанияси томонидан ташкил этилган Investor Day’да ҳам нутқ сўзлаган эди.
Унда регулятор “асосий ставкани бозор учун аниқ ва ишончли сигналга айлантириш”га ҳаракат қилаётгани ҳақида айтилган.
Бугун йиғилишда Ишметов асосий ставкани реал фоиз ставкаси 4,5 фоиз эканини ва бу доимий қайта баҳолаб борилишини маълум қилди.
@bankir

Банкларимиз амалиётларида санкция остидаги товарлар, ташкилотлар ва банклар билан ҳамкорлик қилмаслик, ишламаслик бўйича қатъий позициямиз бор, буни айтганмиз. Биз буни қатъий назорат қиламиз. Ва, ўйлайманки, айнан шундай ишлашимиз банкларимизнинг бирорта санкцияга тушмаслигига олиб келди.
Бундан ташқари, Ишметов Ўзбекистон Россия олтинини реэкспорти билан шуғулланмаслигини қатъий таъкидлади.
Бир кун аввал Тимур Ишметов Franklin Templeton компанияси томонидан ташкил этилган Investor Day’да ҳам нутқ сўзлаган эди.
Унда регулятор “асосий ставкани бозор учун аниқ ва ишончли сигналга айлантириш”га ҳаракат қилаётгани ҳақида айтилган.
Бугун йиғилишда Ишметов асосий ставкани реал фоиз ставкаси 4,5 фоиз эканини ва бу доимий қайта баҳолаб борилишини маълум қилди.
@bankir
👍32👎9🤔8🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 25 октябрь, юрт тинчлиги, халқ осойишталиги ва жамият хавфсизлигини таъминловчи Ички ишлар ходимлари куни нишонланмоқда.
Бу сафарги қаҳрамон — хоразмлик “Шуҳрат” медали соҳиби Баҳодир Қаландаров. У 26 йилдан ватанга содиқ хизмат қилиб келмоқда.
Тўлиқ видеони “Агробанк” YouTube саҳифасида томоша қилинг.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍20🤔13👎11🔥3
Банклар 9 ойда қанча фойда олди?
Ўзбекистон банклари III чорак якунида жами 10,9 трлн сўм соф фойда олишга эришди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,8 трлн сўмга ёки 34,5 фоизга кўпроқ.
4 та банк 1 трлн сўмдан кўпроқ фойда олишга эришди. Булар — “Миллий банк”, “СҚБ”, “Ҳамкорбанк” ва “Капиталбанк”.
Ўтган йилга нисбатан фойдаси энг кўп камайган банк — TBC Bank бўлди. Банк 2024 йилга нисбатан 244,1 млрд сўм камроқ фойда олди.
9 та банк ўтган йилга нисбатан камроқ фойда олди. Зарар кўрган банклар эса Apex Bank ва “Янги банк” бўлди.

👎49👍15🔥9🤔1
Адолат ғоялари спорт майдонида мужассам! Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи марафон якунланди.
Адолат ҳар бир жамиятнинг устуни. Унинг қанчалик мустаҳкамлиги эса, ҳар биримизнинг унга бўлган муносабатимизга боғлиқ. "Янги Ўзбекистон" боғида бўлиб ўтган "Адолат сари" марафони айнан шу тамойилни илгари сурди.
Олий суд томонидан қўллаб-қувватланган ушбу тадбир жамиятимизда адолат ғояларини янада мустаҳкамлашни мақсад қилган эди. Марафон нафақат спорт мусобақаси, балки адолатпарвар инсонларнинг бирлашуви, ўз позициясини фаол намоён этиш майдонига айланди. Марафонни ташкил этишда ProRun компанияси масъул бўлди.
Минглаб иштирокчиларнинг ҳар бир қадами, ҳар бир нафаси жамиятимизда адолат тантанасига бўлган ишончни янада кучайтирди. Мусобақада қатнашганлар нафақат соғлом турмуш тарзини танладилар, балки адолатли келажак қуришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканликларини кўрсатдилар.

👎23👍18🔥16🤔1
Доллар тушади
28 октябрь куни амал қиладиган доллар курси🔽 56-57 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 060
Asia Alliance Bank — 12 040
NBU — 12 030
Ipak yo‘li bank — 12 010
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 110
Octobank — 12 120
Tengebank — 12 120
Xalq banki— 12 130
@bankir
28 октябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 060
Asia Alliance Bank — 12 040
NBU — 12 030
Ipak yo‘li bank — 12 010
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 110
Octobank — 12 120
Tengebank — 12 120
Xalq banki— 12 130
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82👎34🔥7🤔7
Ўртача ойлик 6 млн сўмдан ошди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 2025 йилнинг январь—октябрь ойларида 6 млн 167 минг сўмни ташкил қилди.
Мамлакат бўйича иш ҳақи сўнгги бир йил ичида 19,2 фоизга кўтарилди.
Энг юқори иш ҳақи 10,4 млн сўм билан Тошкент шаҳрида, энг ками эса 4,3 млн сўм билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Соҳалар бўйича энг кўп иш ҳақи ҳамон банк ва молия ходимларида. Улар ўртача 16,8 млн сўм маош олмоқда.
Ўқитувчи ва шифокорлар эса ўртача ойликлар бўйича энг паст ўринларда қолмоқда — мос равишда 4,2 млн сўм ва 3,8 млн сўм.

👎228🤔32👍8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“A” ва “B” тоифа “права”лар учун мажбурий назарий дарслар бекор қилинади
Ўзбекистонда мототранспорт воситаларидан фойдаланувчилар учун қатор енгилликлар жорий этиляпти. Бу янгиликлар, айниқса, мопед ва скутер ҳайдовчилари, автомактабларда ўқувчилар учун муҳим.
Хусусан, 2026 йил 1 январдан мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “A1” кичик тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади. Энди талабгорлар мажбурий 180 соатлик назарий ва 20 соатлик амалий курсларни ўтмасдан, тўғридан-тўғри имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга. Хоҳлаган фуқаро онлайн/офлайн ўқиши ёки мустақил тайёргарлик кўриши мумкин.
Имтиҳонлар бўйича ҳам енгиллик яратиляпти. Назарий синовда 20 тестнинг 16 тасига тўғри жавоб бериш етарли. “A”, “B”, “C” ва “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси эгалари эса қўшимча имтиҳонсиз “A1” тоифадаги транспортни бошқаришга ҳақли бўлади.
2026 йил 1 февралдан эса “A” ва “B” тоифали номзодлар учун назарий ўқув курсларини мустақил ўзлаштириш имкони яратилади. Амалий машғулотлар эса ўқув марказларида ўтказилади, лекин курсни тугатганлик ҳақида гувоҳнома талаб этилмайди.
Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима балларини айнан қоидабузар шахсга тегишли қилиш тизими ишга тушади. Яъни, автомашина эгаси эмас, воқеа вақтида рулда бўлган шахс жавобгар бўлади.

2👍84👎14🔥1
2030 йилгача Ўзбекистонда 10 та исломий банк бўлади
Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев 2030 йилгача мамлакатда 10 та исломий банк бўлиши кутилаётганини маълум қилди.
Марказий банк исломий молияга яширин иқтисодиётдан маблағларни банк тизимига жалб қилишнинг муқобил механизми сифатида қарамоқда.
Сал аввал қонунчилик палатаси исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилганди.
Ҳуқуқий асос яратиладиган бўлса IMAN Holding раҳбари биринчилардан исломий банк очишга тайёрлигини айтганди. Тўлиқ суҳбат бу ерда.

Келгуси беш йил ичида бизда камида 10 та тўлақонли исломий банк бўлишини кутяпмиз. Шунингдек, бир нечта „исломий дарчалар“ бўлади. Уларни учта давлат банкида очиш аллақачон кўзда тутилган, — дейди у Spot.uz'га.
Марказий банк исломий молияга яширин иқтисодиётдан маблағларни банк тизимига жалб қилишнинг муқобил механизми сифатида қарамоқда.
Сал аввал қонунчилик палатаси исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилганди.
Ҳуқуқий асос яратиладиган бўлса IMAN Holding раҳбари биринчилардан исломий банк очишга тайёрлигини айтганди. Тўлиқ суҳбат бу ерда.
@bankir
👍55🤔11👎7🔥1
Муаммоли кредитлар сезиларли камайди
Сентябр ойида банклардаги муаммоли кредитлар (NPL) 541 млрд сўмга камайиб, 21,3 трлн сўмни ташкил қилди.
NPL’нинг жами кредитлар таркибидаги улуши эса 0,1 фоизга пасайиб, 3,7 фоизгача тушди.
Бу кўрсаткич бўйича энг ёмон рақам ҳамон “Гарант банк”да — 9,9 фоиз. “Аво банк” 8,8 фоиз билан ундан кейинги ўринда турибди.
NPL миқдори бўйича етакчилар “Миллий банк” (3,5 трлн сўм) ва “Агробанк” (2,6 трлн сўм) бўлиб турибди. Бу икки банк кредит портфели бўйича ҳам етакчи ҳисобланади.

👎33👍5🔥4🤔4