RakursUz
Бугун - Блогерлар куни! Барча блоги бор жамоат фаолларини табриклайман! Ҳар-хил фитналар, шантажлар, тухмату босимлардан ҳоли бўлинг! Қамағлардан умуман йироқ бўлинг! 👉@RakursUz👈
Чапдан учинчида турган мен:
"ходим"ларгаям инсоф берсин...
Суратдаги блогерлар:
Чапдан биринчи, Отабек Ортиқов (@otabek);
Иккинчи, Муслим Мирзажонов (@rakursuz);
Тўртинчи, Темурмалик Тожиддинзода (@fayzboguz);
Бешинчи, Баҳодир Аҳмедов (@bahodirahmedoff) ва human.uz журналистлари.
@kometauz

Расмий манбалар, шунингдек, Ш. Асадовнинг расмий саҳифаларига жойланган матнларда жўда кўп грамматик, стилистик, пунктуацион хатоларга йўл қўйилганини ҳисобга олиб, бир умумий хулосага келиш мумкин – шошиб қолишди.
Шошиб Конституция лойиҳаси тайёрланди, шошиб эълон қилинди, вазият умуман кутилмаган тусга кирганидан сўнг, бир қарорга келгунча шошиб қолишди.
Митинглар режалаштирилаётганини, телеграмда ўнлаб гуруҳлар очилиб, пропаганда кетаётганини, интернетни ўчириш орқали иш битмаслигини, 1-2 кун ичида ҳақиқий "тўлқин" кўтарилишини, бутун дунё бундан хабардор бўлишини, вақтида кескин чоралар кўрмаса, давлат раҳбарининг ўзи аралашиши мумкинлигини олдиндан кўра олишмади, сўнг шошиб қолишди.
Юқори тизимдагилар давлатнинг обрўсига зарба бериши мумкин бўлган ишни қилишдан ҳайиқишмади, лойиҳани тайёрлаганлар (тасдиқлаган депутатлар демайман, уларнинг бирортаси норози бўлмаганига қараганда, бошқа йўли ҳам йўқ эди) оқилона тахмин ва башорат қилишга ожизлик қилдилар.
Тизим тупурган тупугини қайтариб оғзига олди. Мушт кўтарди, мўлжалда адашди, ўзи чапдан зарба қабул қилди, нокаутга учради.
Шунча иш бўлиб ўтганидан кўра, ўша моддаларга тегмаслик афзал эди. Энди бунинг товонини тўлаш анча қимматга тушмоқда. Тушади ҳам.

Арава тортаётган отга
— Уф, бунча уф тортасан бундай,
Емишинг соз, ҳансирама, бас!
— Ўзим шундай, одатим шундай,
Мен шунақа оламан нафас.
1972 йил
Рауф Парфи
@kometauz
— Уф, бунча уф тортасан бундай,
Емишинг соз, ҳансирама, бас!
— Ўзим шундай, одатим шундай,
Мен шунақа оламан нафас.
1972 йил
Рауф Парфи
@kometauz
Мен нега чуқур ўйлашни истамаслигимни тушунтирувчи ёхуд битта гап учун 260 сўзни сарф қилган ва минглаб гапларни битта сўзга сиғдира олган асар ҳақида (Спойлерларсиз)
Мурод Човуш "Ҳеч"
Қўлимга ушбу китобни олиб ўқишни бошлаганимдан сўнг, ҳар доимгидек, уни бошқа бир китобга ўхшатиш, таҳлил қилишга уриниб, икки варақдан кейин китоб ўқиётганимни унутиб қўйиб, худди хаёли севгилисига кетиб овқатланаётган ва бир вақтнинг ўзида овқатланмаётган ўсмирга тақлид қилаётганимни тушуниб ҳамда алалоқибат яна бир неча ойдан сўнг барча сатрларни тугатгач аста ўзимга келиб, шу алфозда атиги 60 бетни эгаллаган китобни Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” асарига сарфлаган вақтимдан-да кўпроқ муддат ичида тугатганимдан ҳайратда лол бўлиб турган миямда барибир солиштириш, таҳлил қилишга ҳаракат қилиш кераклигини ўйлаб, биринчи учрашувимизда телбанамо, иккинчисида даҳо, учинчисида яна биринчи учрашувимиздагидек кўринган Мурод Човушнинг “Ҳеч”ини, аслида “ёпишмаган гажак”дек туюлса ҳам, мен севган икки асар – америкалик мифшунос олим Жозеф Кемпбелнинг “Бир минг қиёфали қаҳрамон”ига (оригинал номи “The Hero with a Thousand Faces”) ва ўзбек ёзувчиси Омон Мухторнинг “Тўрт томон қибла” трилогиясидаги “Минг бир қиёфаси”га ўзимча солиштириб, кейин фикримдан қайтиб, сўнг яна таҳлил қилишни бошладим: Пруст, Вулф, Жойс, Фрейд, Фром сингари “кўп фикрлаб юборувчилар” юқорида таъкидланган асарлар муаллифларининг алоҳида эътиборига тушганлигиданми, учаласи ҳам аксарият китобхонлар учун бошланишига зерикарли, тушунарсиз, маъносиз ва аҳмоқона туюлади, қолипларга тушмайди; қаҳрамонлар “ҳеч” нарса учун курашиш чақириғини олади, йўлга тушади, синовдан ўтади, уйига қайтади ва “ҳеч” нарсани топмаганини тушунади; тўсатдан узвийлик йўқолиб қолади, бошқа оламларга тушиб қоласиз; аввалига сатрларни, кейин варақларни, охирида асарни тушундим деб ўйлайсиз, фикрингиздан қайтасиз, қайта-қайта ўқиб чиқасиз, айнан шу жараён жизғанак бўлган камғоқ сингари айланиб, бепоён ва борсакелмас чўлга етаклаб кетади; бир қарашда мифга, яна бир қарашда абсурдга, трактатга ўхшаб кетади, жанр, йўналиш бўйича қай таърифни берсангиз ҳам якунда барибир мавҳумликка ғарқ бўласиз; йигирмадан ошганлар учун мўлжалланган (ундан кичиги балони ҳам тушунмаслиги турган гап).
Шунча тушунарсиз, телбаларча катта ва абсурд бўлган гапни оз бўлса ҳам англаган бўлсангиз, демак бунақа гаплар жуда кўп қайтарилган асар атмосферасига оз бўлса ҳам тушиб олиш орқали биринчи қадамни ташладингиз, энди бир неча ой давомида миянгизнинг аввал ишлатилмаган бироз туброқдаги қисмини ишлатиш (балки шарт ҳам эмасдир) учун китобни ўқиб кўришингиз мумкин. Бундай қилишни тавсия қиламан ва тавсия қилмайман. Тугади.
#архив 31.07.2021

Forwarded from Jasur Rahmon (Jasur Rahmon)
Bugun Mening Yurtim - MY5 telekanalida qadrdonlarimiz mehmon bo'lishdi. "Besh ketdim" loyihasining bu galgi ishtirokchilari bloger akalarim Zafarbek Solijonov , Nurbek Alimov hamda do'stlarim Javohirbek Abdullayev, Javohir Rashidovlar bo'lishdi.
Parviz Fattoyev muallifligidagi ko'rsatuvning ushbu soni ham tez kunda e'tiboringizga havola etiladi. Vaqt ajratib ko'rishingizga arziydi🔥
@my5tv
@jasur_rahmon

Forwarded from Kometa.uz | Блог
Фараҳбахш онларни тотгаймиз яна,
Ҳазин куйин чалиб кириб келди куз.
Кўзларим олдида турибди, ана –
Дунёни олтинга айлантирган юз.
***
Насим оғушида ёмғир ёғади
Хаёлни ўзига ром етиб зумда.
Самода оймомо ёлғиз қолади
Олтин куз тинмасдан йиғлаган тунда.
10:30 04.09.2012
©
@kometauz
Ҳазин куйин чалиб кириб келди куз.
Кўзларим олдида турибди, ана –
Дунёни олтинга айлантирган юз.
***
Насим оғушида ёмғир ёғади
Хаёлни ўзига ром етиб зумда.
Самода оймомо ёлғиз қолади
Олтин куз тинмасдан йиғлаган тунда.
10:30 04.09.2012
©
@kometauz
Байрам муборак бўлсин барчага! Мустақиллигимиз, тинчлигимиз, осойишталигимиз давомий ва абадий бўлсин!
@kometauz
@kometauz
Forwarded from Kometa.uz | Блог
#архив2019
Фейсбукда "Ўзбекистон чиндан ҳам табиий географик жиҳатдан бойми?", дея савол бериб қолишди. Шу саволга жавоб бериб ўтмоқчиман. Ҳар ҳолда университетда шу соҳада ўқиганман.
Ўзбекистон табиий бойликларга жуда ҳам бой. Лекин улардан тўлиқ фойдаланиш учун ҳукумат тайинли ишларни амалга оширмайди. Агар барча бойликларни 100 фоиз дейдиган бўлсак, ҳозир уларнинг 20 фоизидангина фойдаланилмоқда, шунда ҳам оқилона эмас. OPEK расмий маълумотига кўра Ўзбекистон табиий газ қазиб олиш бўйича дунёда 14 ўринни эгаллади(2017). Евросиёдаги энг катта Мурунтов олтин кони Навоий вилоятида жойлашган; МДҲда олтин қазиб олиш бўйича иккинчи, дунё бўйича эса 10-15 ўринлардамиз. Унда муаммо нимада? Сабаб қилиб кўплаб муаммоларни кўрсатиш мумкин. Бизда кучли географ, геологлар ва рудачилар кам, борларига ҳам айтарли имконият яратилмаган.
Мутахассислар етишмовчилиги, давлатнинг тоталитар сиёсати, илдиз отиб кетган коррупция, монополия ва адолатсизликлар шу вақтгача ривожланиш жараёнини тўхтатиб келди. Бу худди Африканинг олмос ва олтинга бой давлатларидаги вазиятга ўхшайди: ресурс бор, уни тўғри сарфлашни ва қаерга жойлашни биладиган интеллектуал мутахассислар эса деярли йўқ. Бу типдаги давлатлар табиий ресурсларини қайта ишлаш учун хорижий мамлакатлар ёрдамига мажбур бўлади, уларга иқтисодий тобега айланади. Ўзбекистон ўз газини, нефтини ўзи қайта ишлай олмайди, рудасини бошқаларга сотиб, ўзи ундан тайёрланган маҳсулотни 10 баробарга қимматга қайта сотиб олади ва мавжуд заводларда ҳам четдан ишчи кучи олиб келиб ишлатади.
Ўзи нима қилиш керак?
Қачонки сиёсий ва ижтимоий вазият ўзгарса, шундагина яхшироқ келажакка умид қилса бўлади. Бунинг учун эса ҳали узоқ вақт ишлаш керак. Таълимга жуда катта эътибор бериш, кучли кадрлардан оқилона фойдаланиш зарур. Ҳамма нарсани биламан дейдиган телба раҳбарларни эмас, тор соҳалар бўйича кучли мутахассисларни тайёрлаш керак. Бироқ, аввал айтганимдай, биргина инсонга боғланиб қолган, уни чизган чизиғидан чиқмайдиган давлат ривожланмайди, амалда аҳволи деярли яхшиланмайди. Барча ўз устида ишлаши, дунёқарашни ўзгартириши, бошқача фикрлаши, жамиятдаги барча қоидаларни ўзи учун қайтадан ёзиши керак. Энг муҳими қўрқмаслик, қўрқитишларига йўл қўймаслик керак!
15.11.2019

Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
BIR MUARRIXGA XASTA SO‘NET
Og‘zingga tupurgan shaytoni la’in,
Pul desa, o‘zingni tomdan otasan.
Kimlarga qahhorsan, kimlarga mayin,
Tarixni buzasan, iymon sotasan.
Burning ostidadir yuhonafas jarlik,
Mushukdek suykanib, itdek hurasan.
Kimlarni aldaysan qilib o‘jarlik,
Yolg‘onning ustinda bazm qurasan.
Yolg‘on yem tortasan, axir yigitsan,
Ko‘rib ketdi Azroil qamatayin,
Ortiqcha tirnoqsan, ortiqcha etsan,
Izingda izing yo‘q, so‘zingda tayin.
Sen hali kuchuksan, havaskor itsan,
Ammo quturgan it bo‘lishing tayin.
2001
RAUF PARFI
Xarid: www.group-telegram.com/akademsavdo
📚 @akademnashr

Forwarded from Sinaps – ilmiy-ommabop portal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Internet olamini larzaga keltirgan yangi film – Oppenhaymer haqida eshitgandirsiz. Biz ham trenddan qolib ketmaslikka qaror qildik va Robert Oppenhaymer hayotiga sayohat qilishingiz uchun kichik videorolik tayyorladik.
🥦 Atom bombasi qanday yaratilgan? Robert Oppenhaymer kim edi – daho, qahramon yoki yovuz inson? Afsonaviy fizikning hayoti va faoliyati haqida bilish uchun videoni tomosha qiling.
Siz-chi, Oppenhaymer haqidagi filmni ko‘rishga ulgurdingizmi? Izohlarda javobingizni qoldiring.
Bizning videolarimizni do‘stlaringizga ulashishni yoddan chiqarmang. Siz bilan birgalikda eng fundamental narsalarni o‘rganamiz, izlanamiz va muhokama qilamiz! Yangi kashfiyotlar to‘lqinida ko‘rishguncha!
@sinapsuz // #video // #fizika // #biografiya