group-telegram.com/shamsinurijodi/12427
Last Update:
#ТЕЛБА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
19-қисм
—Танимайроқ турибман.
—Оббо, шу гапинг бўлмадида.
Икки йигит ҳам кулиб юборди.
—Кўринмай кетдинг, бугун чойхона бир, келасанми?
—Ми сини олиб ташлаб гапир, анчадан бери йиғилмапмиз ҳам.
—Шуни ўйлаб Мирза билан ташкил қилдик. Бу куёв бола сўнгги кунларим қолди деб ғамга ботган.
Бу вақтда Аслан Мирзани уйида бўлиб дўстини елкасига уриб қўйди.
—Нима Мирза ўлаятудими бундай дейсан?
—Келинбола олиб қолар эканку, сендан кўнглим тўқ. Ўзимга куёв бўляпсан. Асилага айтиб рухсат олавераман.
—Сенам гапни бопладингда.
-Нимасини айтасан, мен шунақа гапга ўқиган йигит бўлсам. Ҳуллас гап шу қардош, кечки еттида шай юр. Яна эшигинг олдида ўн соат кутмайлик.
- Бу гапни менга доим кечикиб юрувчи йигит айтяптими?
-Биласану,- Аслан кулиб юборди.
-Майли Аслан кўришамиз унда
Аслан билан Зариф болаликдан бирга ўсган, Аслан икки ёш катта бўлса ҳам улар институтда бирга ўқишган. Ҳозир ҳам курсдошлар бирга ўтиришмоқчи.
Моҳизарни хонаси, Зарифа уни уйғотгани келса, Моҳизар аллақачон туриб нарсаларини тайёрлабди.
-Оббо бу китобларга нима бор?
-Зерикиб ўлсин деяпсанми мени? Ёки янги китоб олиб берасанми?
—Бўпти олавер.
Нонушта ҳам қилмай уччовлон йўлга чиқишди.
-Автобусда умуман гапирма. Сени телба эканингни биров билиши керак эмас.
-Хўп.
Моҳизар жимгина кўна қолди. Унга аслидаям фарқи йўқ эди. Уни яқинлари эшитишмаган, бошқалардан нима кутади?
Автобусда одам гавжум, биров биров билан иши бўлмайди. Лекин Зарифани гапга тортувчи йигитлар топилиб турибди.
-Зарифа эринг билан ярашмадингми?
Бир безбетроғи ўйлаб ўтирмай сўради.
-Сенга нима?
-Энди қизиқда, ҳар холда чаккимассан.
-Ишинг бўлмасин
-Шаҳардан бирорта топганмисан дейман, тез тез кетиб қоласан?
Орқа ўриндиқдаги Зарифага эшитиларли қилиб сўзласаям Моҳизар эшитмай қолмасди. Ахийри йигитни қўли ўриндиқ олдидан ўтаётганда ушлаб қолди. Қўлига бор кучини жамлаб сиқди.
-Вой... Онангни... Қўйвор.
-Унингни ўчириб кет. Йўқса тилинг сенга ортиқча деб тушунаман.
Моҳизар йигитни қўлига тирноғини суқди, кейин қўйиб юборди. Ортдан йигитни спкингани, ва телба дегани эшитилди.
—Бўлди қил, ҳаммани ўзингга қаратма.
Боласини қучиб кетаётган Зарифа опасини туртди.
—Ҳаддини билсин, ёки сенга керакми ўша аҳмоқни сўзлари?
—Жим кет дедим.
Давоми бор...
https://www.group-telegram.com/sg/shamsinurijodi.com
BY ШАМСИНУР ижоди

Share with your friend now:
group-telegram.com/shamsinurijodi/12427