Telegram Group & Telegram Channel
#Маданият

⚡️⚡️⚡️ Заркентда маданият маркази фойдаланишга топширилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Заркент ҳудудидаги Истиқлол маҳалласида "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир доирасида маҳалладаги Маданият марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир ва Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов сўзга чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада яхшилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Мазкур тадбирда туманимиздаги бир қатор ташкилот раҳбарлари, маданият бўлими мутасаддилари, маҳалла фидойилари иштирок этишди.

Истиқлол маҳалласида фойдаланишга топширилган маданият марказида аҳолига маданий хизмат кўрсатиш, ижодий жамоаларнинг миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарни ўзида мужассам этган намунали дастурларини намойиш этиш мақсадида зарур шарт-шароитлар яратилди.

Ушбу марказда маҳаллар ёшларининг адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишлари, билимларини мустаҳкамлаш мақсадида турли нашрдаги адабиётлардан иборат мўъжаз кутубхона, тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥31

group-telegram.com/parkent_tongi/22388
Create:
Last Update:

BY "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Share with your friend now:
group-telegram.com/parkent_tongi/22388

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Telegram was founded in 2013 by two Russian brothers, Nikolai and Pavel Durov. Founder Pavel Durov says tech is meant to set you free Stocks dropped on Friday afternoon, as gains made earlier in the day on hopes for diplomatic progress between Russia and Ukraine turned to losses. Technology stocks were hit particularly hard by higher bond yields. So, uh, whenever I hear about Telegram, it’s always in relation to something bad. What gives? This ability to mix the public and the private, as well as the ability to use bots to engage with users has proved to be problematic. In early 2021, a database selling phone numbers pulled from Facebook was selling numbers for $20 per lookup. Similarly, security researchers found a network of deepfake bots on the platform that were generating images of people submitted by users to create non-consensual imagery, some of which involved children.
from tr

Telegram "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
FROM American