group-telegram.com/davletovuz/21542
Create:
Last Update:
Last Update:
Тошкентда 17 октябрдан бери давом этаётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг аҳамиятини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 2016-2017 йиллардан бошлаб, Ўзбекистон аҳолини соғлиқни сақлаш хизматлари билан қамраб олишни таъминлаш учун кенг кўламда модернизацияни амалга оширмоқда.
“Тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг барчаси жаҳон стандартлари, шу жумладан ЖССТнинг энг яхши тажрибасини ўрганиш ва улардан фойдаланишга қаратилган,” — деди Халакдина.
BY davletovuz

Share with your friend now:
group-telegram.com/davletovuz/21542