group-telegram.com/tez_yordam_samarqand_103/3567
Last Update:
25-ОКТЯБР — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК! 🇺🇿
Бугун, 25-октябрь — мамлакатимиз тинчлиги, фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидойилик билан хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами!
Шу муносабат билан Маҳалла профилактика инспектори, капитан Останақулов Суннат Ахмад ўғлини Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали жамоаси чин дилдан табриклади. 👮♂️
Табрик жараёнида Суннат Ахмад ўғлининг хизмат фаолияти, юксак масъулият билан бурчини адо этаётгани, фуқароларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги фидойилиги юқори баҳоланди. Шунингдек, у ўз участкасида жамоат тартибини сақлашда, одамлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва осойишталик муҳитини яратишда намуна сифатида эътироф этилди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали жамоаси капитан Останақуловга соғлом ва тинч муҳитни сақлаб туриш, жамоа аъзолари хавфсизлиги ва фаровонлигига қўшган ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик ва юксак ҳурмат изҳор этди.
📜 Шу муносабат билан капитан Суннат Ахмад ўғли Останақулов Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали жамоаси номидан фидокорона хизмати учун ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Байрамингиз муборак бўлсин, фидойи ички ишлар органлари ходимлари! 🇺🇿
Сизлар халқимиз осойишталиги, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги тимсолисизлар!
RASMIY|LIVE|SPORT|TV




