group-telegram.com/Shayx_Hazrat/39892
Last Update:
АЁЛЛАР ҚАДР КЕЧАСИДАН ҚУРУҚ ҚОЛАДИМИ?
#намоз
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Эрта-индин Қадр кечаси келиб қолади. Ҳайз ёки нифос ҳолатидаги хотин-қизлар бу кечани қандай ўтказиш керак, улар намоз ва Қуръон ўқий олмайдиларку, савобдан қуруқ қолишадими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, савобдан қуруқ қолишмайди, балки улар учун ҳам бу кечани ибодат билан ўтказиш йўллари бор. Гарчи улар намоз ўқиб, Қуръон тиловат қила олмасаларда, Қуръонни ушламасдан туриб эшитиш, барча зикр ва тасбеҳларни айтиш, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом йўллаш, истиғфор айтиш, тавба-тазарру ва дуо қилиш, илм олиш ҳамда маърузалар эшитиш каби савоби кўп амалларни бемалол бажараверадилар. Шунингдек, барча турдаги молиявий ибодатлар: закот, фитр садақаси, ҳадя, эҳсон бериш ва ифторликларни қила оладилар.
Ҳадиси шарифларда киши касал бўлса ёки сафарда бўлиб қолса, у соғлиги ёки муқимлигида одатланган нафл ибодатларнинг савобини олиши ҳақида хушхабарлар бор. Худди шундай аёлларнинг узрли ҳолатларида ҳам поклик ҳолатида одат қилиб олган нафл ибодатларининг савобини олишлари умид қилинади.
عن أبي هريرة قال: قال رسول الله ﷺ: إذا مرض العبد أو سافر كتب له مثل ما كان يعمل مقيماً صحيحاً
رواه البخاري.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қачонки банда касал бўлса ёки сафар қилса, унга муқимлиги ва соғлигида амал қилгани баробарича ажр ёзилади”” (Имом Бухорий ривоятлари).
Демак, ҳурматли опа-сингилларимиз ҳеч ҳам тушкунликка тушмасдан, Қадр кечаларида имконлари борича юқорида санаб ўтилган ибодатларни ишонч ва савоб умидида бажарсинлар, Аллоҳ таолонинг фазли кенг, албатта, муродлари ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?
ЖАВОБ:👇
https://www.group-telegram.com/us/Shayx_Hazrat.com/39852
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Share with your friend now:
group-telegram.com/Shayx_Hazrat/39892