group-telegram.com/oliymahad/37412
Create:
Last Update:
Last Update:
#xabar #falastin
🤝 ЎЗБЕКИСТОНГА ОЛИБ КЕЛИНГАН ФАЛАСТИНЛИК ФУҚАРОЛАРГА ДОИМИЙ ҒАМХЎРЛИК ВА ИЖТИМОИЙ КЎМАК КЎРСАТИЛАДИ
📢 🇺🇿“Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–133-сон, 14.08.2025 й.) қабул қилинди.
✅ Фармон билан фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистонда яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.
✅ Фармонга кўра, ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга (меҳмонларга) қонунчиликда белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронлик белгиланади.
💸 Меҳмонларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади.
💵 Шунингдек, ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади.
🏘 Меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади.
Манба: https://uza.uz/posts/749392
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
BY Олий Маъҳад | Расмий

Share with your friend now:
group-telegram.com/oliymahad/37412